“Шарқ юлдузи” журнали ижодий жамоаси талабалар ҳузурида
Адабиёт ихлосмандларининг севимли нашри – “Шарқ юлдузи” журналини ҳаяжонсиз варақламайдиган муштарий топилмаса керак.
Журналда миллий адабиётимизнинг энг нодир дурдоналари, муҳим мавзуга бағишланган публицистикалар, ёшлар ижоди кенг ёритилади.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида журнал жамоаси билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Ижтимоий фанлар факультети профессори Шодмон Азизов, Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишининг маънавиятимизни янада юксалтириш борасидаги ўрни ҳақида сўз юритишар экан, бадиий асарлар билан бир қаторда “Шарқ юлдузи” каби адабий-бадиий, илмий, ижтимоий-сиёсий журналларни ҳам қунт билан ўқиб бориш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидладилар.



Журнал ходимлари шоир Икром Отамурод, ёзувчи Бахтиёр Олломурод мазкур нашрда ёритилаётган асарлар ҳақида сўз юритиш билан бир қаторда ўзларининг янги шеърларидан ўқиб бердилар.
Талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.
Дилшод Холиқов,
ЎзМУ газетаси мухбири
Сўнгги фикрлар