Шифобахш гиёҳлар — танга малҳам

Одатда куним заъфарон ўсимлигининг тўрт дона толасини сувга дамлаб

ичишдан бошланади. Бу бора-бора одатга айланиб қолди. Сабаби, ундан тайёрланган чой ҳар томонлама соғлигимиз учун жуда фойдали, айниқса пандемия шароитида жуда ас қотади. “BMB Trade Group” кластери томонидан ишлаб чиқарилаётган ўсимлик иммунитетни мустаҳкамлайди, буйракдаги тошларни майдаланишига ёрдам беради, саратон касаллигини олдини олади, бош мия фаолиятини мустаҳкамлаб, хотирани кучайтиради. Уни ҳидлаганингизда эса кайфиятингиз кўтарилиб, асабларингиз тинчланади. Хуллас, бу гиёҳ тўқсон хил касалликларни олдини олишга ёрдам беради.

Заъфарон ўсимлиги етиштириш ва қайта ишлаш соҳаси Ўзбекистонда ҳам ривож топиши мени жуда қувонтирди. Бахмал туманига бориб мазза қилиб танишдим. Президентимиз Шавкат Мирзиёевга шу кунларда Жиззах бўйича қилинган тақдимотда ҳам ушбу соҳа ривожланаётгани алоҳида эътироф этилди. Қўшни давлатлар Афғонистон ва Эронда заъфаронни етиштириш соҳаси кенг ривожланган, ўйлайманки, Ўзбекистонда ҳам бундан кейин соҳа ривож топса, мамлакатни халқаро миқёсидаги нуфузи янада ортади. Шунинг учун биз Бекзод Маматкулов билан ўзимизнинг Бахмалда ишлаб чиқарилаётган доривор гиёҳни ҳар куни ичишингизни ва соғлом бўлишингизни тавсия қиламиз.

Возможно, это изображение (1 человек и в помещении)
Шерзодхон Қудратхўжа,
O’zbekiston Jurnalistika va Ommaviy Kommunikatsiyalar Universiteti ректори

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *