Шоирнинг маънавий олами
Тошкент шаҳар Сирғали туман ҳокимлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
аъзоси, шоир Сафар Оллоёр ижодига бағишланган шеърият кечаси ўтказилди. Унда адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдош “Одам ва Омад” зарбулдостон ҳақида билдирган фикрлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Жаҳонбоп адабий асарлари билан халқимиз маънавиятини, миллатимиз ва давлатимиз нуфузини дунёга ёйишга астойдил ҳаракат қилаётган истеъдодли шоир Сафар Оллоёрнинг 1990-2018 йиллар мобайнида ёзган 8 та достондан иборат “Одам ва Омад” асари Она Ватанимизнинг давлат Мустақиллигига бағишланган. Бу асар Ўзбекистон радиосининг Адабий эшиттиришлар таҳририяти томонидан аудиокитоб тарзида ҳам тайёрланди.
Яқинда истеъдодли шоир бадиий адабиётда яна бир янги жанр «Қўшсатр»га асос солди. Бу ҳақда 2019 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Сафар Оллоёрга бадиий адабиётда илк жанр «Қўшсатр» муаллифи сифатида 001777-рақамли гувоҳнома берилди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, профессор Қозоқбой Йўлдош, адиб Луқмон Бўрихон, шоирлар Абдунаби Бойқўзиев, Рустам Мусурмон ва бошқалар Сафар Оллоёр ижодининг ўзига хос ёрқин қирралари, хусусан, у кашф этган адабиётдаги илк зарбулдостон ва қўшсатрлар умуман бадиий адабиётда яхши янгилик бўлганини эътироф этишиб, бу оламшумул муваффақиятлар билан шоирни қизғин қутлашди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва уюшма қошидаги “Ижод” фонди масъул ходимлари, адабиётшунос олимлар, шоир-ёзувчилар, адабиёт ихлосмандлари, шоирнинг мухлислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, фаол илм-фан фахрийлари ва ёшлар иштирок этдилар.
Дониш домла
Бу адабиетда янги жанр булиб, у Узбекистанда илм фаннинг юксалиш даражасини курсатувчи йуналишдир.
Бу адабиетда янги жанр булиб, у Узбекистанда илм фаннинг юксалиш даражасини курсатувчи йуналишдир.
Ака омадизни берсин гап йўқ