ЭЛ ДУОСИ
Шеърият шайдоларига
Саноқда бўлмасанг, бўлгайсан сонда:
Олийлик орзуси жами инсонда.
Гадолар хаёли тожу тахтадир,
Оддийликка ҳавас – соҳибқиронда!
Тупроқлар тафтини қумсар товонлар,
Ёбон ораласам, дейди давонлар.
Чўққилар ошгучи йўлчини “телба”
деб ўйласа, не тонг йўли равонлар.
Юртбошига пеша ташвиши элнинг,
Кутмаганда келган бўрону селнинг.
Арғамчига қил ҳам қувват бўлармиш,
Элнинг дуосидир – қудрати белнинг!
Ҳашардир ўзбекнинг расми азали
Деҳқоннинг ҳосили, шоир ғазали.
Бирликдан яшнагай ҳур Ўзбекистон,
Аҳилликдан турмуш тотли-мазали!
Тўлқин ЭШБЕК
2024 йил 18 февраль
Сўнгги фикрлар