“Энг яхши илмий мақола” танлови
Ўзбекистон Миллий университети талабалари учун
Талабаларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий изланишларини тарғиб қилиш мақсадида университет талабалари учун “Энг яхши илмий мақола” номли мақолалар танлови эълон қилинди.
Ҳар бир факультет талабалари учун “Энг яхши илмий мақола” танлови алоҳида ўтказилади ҳамда танлов ғолиблари моддий рағбатлантирилади. Бундан ташқари саралаб олинган мақолалар “Иқтидорли талабаларнинг илмий натижалари” деб номланувчи илмий мақолалар тўпламда нашр этилади.
Танловга тақдим этиладиган мақолалар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;
ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатдан ёзилганлиги;
мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;
мавзуга оид долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.
Танловга тақдим этиладиган мақолалар (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида) Microsoft Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, 1 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори ва пастдан 25 мм жой қолдирган ҳолда ёзилган бўлиши ҳамда матнлар илмий-техник, стилистик таҳрир қилинган бўлиши талаб этилади. Шунингдек, мақолалар botirovg@yandex.ru манзилида қабул қилинади. Бунда жўнатиладиган мақола файлининг номи “Ф.И.О.-Факультет номи” деб номланиши керак.
Мақолалар 2020 йил 30 апрелга қадар қабул қилинади.
Сўнгги фикрлар