Энди ҳуқуқларингиз поймол этилмайди!

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ишонч телефонини ишга туширди

Foto: UzDaily

Ушбу йўналишда олиб борилаётган кенг миқёсли кампания доирасида тегишли вазирлик ва идораларнинг мансабдор шахсларини ўқитиш мақсадида методологик материаллар ва слайдлар яратилди.

Бундан ташқари, федерация юридик клиникаси негизида жорий этилган тескари алоқа механизми ишламоқда. Айни пайтда у Call-Center шаклида бўлиб, у ерга фуқаролар пахта йиғим-терими ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳар қандай масалада мурожаат қилиши мумкин.

Мобил операторлар билан ҳамкорликда SMS-хабарлар йўллаш ва ишонч телефонлари хизматлари йўлга қўйилди.

Бутун республика бўйлаб болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳақидаги баннерлар ва постерлар жойлаштириб чиқилди.

«Агар ҳуқуқларингиз поймол этилса, 1092 рақами бўйича ишонч телефонига қўнғироқ қилинг», — дейилади федерация хабарномасида.

daryo.uz

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *