Эрасмус Мундус таълим дастури истиқболлари
Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликлар самарали бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” таълим тизимини ислоҳ қилиш, узлуксиз таълимни ривожлантириш, олий таълим тизимини янада мустаҳкамлашга қаратилган таълим тизимини босқичма-босқич модернизация қилишда жуда катта аҳамиятга эга. Унинг асосий мақсади таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ривожланган мамлакатлар даражасида юқори малакали ва рақобатбардош мутахассиссларни тайёрлашга қаратилган миллий таълим тизимини яратишга қаратилгандир. Шу асосда амалга оширилаётган халқаро ҳамкорликлар Ўзбекистон олий таълим тизимини янада ривожлантирмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Европа Иттифоқи давлатлари билан Эрасмус Мундус таълим дастури доирасида Европа давлатларининг олий таълим муассасалари билан таълим соҳасида бир қанча ҳамкорлик алоқаларини самарали амалга оширмоқда.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий ва педогогик салоҳиятни ошириш ва уни халқаро андозалар талаблари даражасига олиб чиқиш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб, ҳозирги кунда университетнинг бакалавр, магистр, тадқиқотчи изланувчилар, профессор-ўқитувчилари кўплаб хорижий университетлар билан халқаро алоқаларни яхши йўлга қўйишга муваффақ бўлишмоқда.
Ўзбекистон Миллий университети 2010 йилдан Голландиянинг Вагининген университети бошчилигида Erasmus Mundus (Central Asia Student International Academic exchange with) CASIA I лойиҳаси (101 стипендия, грант) 7 та Европа қишлоқ хўжалик университетлари, 2011 йил 15 июнда Erasmus Mundus (Central Asia Student International Academic exchange with) CASIA II лойиҳаси (109 стипендия, грант) 7 та Европа қишлоқ хўжалик университетлари, 2012 йил июнда Erasmus Mundus (Central Asia Student International Academic exchange with) СASIA-III лойиҳаси (134 стипендия, грант) 7 та Европа қишлоқ хўжалик университетлари ва 2013 йил июлдан Erasmus Mundus “Training of Individuals through Mobility from Uzbek Republic to nternational Academic” exchange with European Union – TIMUR халқаро лойиҳалари 13 та Европа университетлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Erasmus Mundus (Central Asia Student International Academic exchange with) CASIA халқаро лойиҳалари Европа Иттифоқи билан Марказий Осиё талаба ёшлари ва профессор ўқитувчиларнинг халқаро академик алмашинув лойиҳаси, Erasmus Mundus “Training of Individuals through Mobility from Uzbek Republic to nternational Academic exchange with European Union –TIMUR” бўлиб, шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бу лойиҳада фақат Ўзбекистон талабалари ва профессор-ўқитувчиларини малака ошириши учун мўлжалланган таълим соҳасидаги лойиҳалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Миллий университет иқтидорли талабалари, катта илмий-ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар ва профессор ўқитувчилари Европанинг энг нуфузли қишлоқ хўжалик университетларида малакасини ошириш ва Европа тажрибаларини ўрганиш учун тўлиқ имконият яратилган. Бу лойиҳанинг консорциумда фақат Европанинг ривожланган мамлакатларидаги йирик табиий фанлар университетлари иштирок этади.
Дастур Эрасмус Мундус Европа Иттифоқининг талабалар ва ўқитувчиларнинг илмий мақсадларини ривожлантириш ҳамда олийгоҳлараро ҳамкорликни молияий жиҳатдан қўллаб қувватловчи дастур ҳисобланади.
Лойиҳада Европа Иттифоқининг CASIA лойиҳалари бўйича 7 та ҳамкор университетлари:
- Вагенинген университети, Голландия
- Тупроқшунослик университети, Австрия
- Чехия табиий фанлар университети,
- Хоенхайм университети, Германия
- Швеция қишлоқ хўжалик фанлари университети,
- Словакия қишлоқ хўжалик университети,
- Гранада университети, Испания
Марказий Осиёнинг 8 та ҳамкор университетлари:
- Қозоғистон Миллий аграр университети,
- Жанубий Қозоғистон Миллий техника университети,
- Қозоғистон Кустанай Давлат университети,
- Қирғизистон техника университети,
- К.И.Скрябин номидаги Қирғизистон Миллий аграр университети,
- Қирғизистон рус словак университети,
- Тожикистон Хўжанд политехника униерситети,
- Тожикистон аграр университети,
ҳамда Ўзбекистондаги 5 та ҳамкор университетлари
- Ўзбекистон Миллий Университети
- Тошкент ирригация ва мелиорация институти
- Самарқанд Давлат университети
- Қорақалпоғистон Давлат университети
- Наманган инженерлик педогогика институтлари иштирок этмоқда.
Эрасмус Мундус дастурининг TIMUR халқаро лойиҳаси бўйича Европанинг ҳамкор университетлари:
Австрия Вена Тупроқшунослик университети (BOKU)
Германия Хоенхайм университети (UHOH)
Чехия табиий фанлар университети (CULS)
Словакия қишлоқ хўжалик университети (SUA)
Швеция қишлоқ хўжалик фанлари университети (SLU)
Сцент Истван Егиетем Университети (SZIU)
Италиядаги Турин политехника университети (POLITO)
Франция Монтпелиер университети (SupAgro)
Германия Джерж-Август Гёттинген университети (GAUG)
Латвия Любляна университети (UL)
Испания Лас-Палмас Гран Канариа университети (ULPGC)
Польша Адам Микиевич Университети (AMU)
Ўзбекистондан ҳамкор ОТМлар
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ)
Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети (ҚДУ)
Қарши инженерлик иқдисодиёт институти (ҚарИИИ)
Қўқон давлат педагогика институти (ҚДПИ)
Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ТИМИ)
Гулистон Давлат университети (ГулДУ)
Наманган инженерлик педагогика институти (НамИПИ)
Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, лойиҳа бевосита тупроқшунослик, экология, табиий ресурслар ва иқлим ўзгаришини таъсири ва билвосита биология – тупроқшунослик, механика-математика, физика, кимё, геология табиий йўналишлари бўйича бакалавр магистр талабалар, изланувчи тадқиқотчилар, докторантлар ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишига мўлжалланган. Бошқа факультет талабалари илмий мавзусини лойиҳа мавзуси билан боғлаган ҳолда мотивация бериши мумкин. Эрасмус Мундус дастури CASIA лойиҳаси Европа ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари олий таълим соҳаларини ривожлантиришга қаратилган. Яъни, улар ўртасида билим ва тажрибалар алмашиш, шу асосда Европанинг йирик Аграр университетлари айрим таълим йўналишларини стандарт, ўқув режа, фан дастурлари, мустақил таълим ва ўқув дастурлари билан танишиш, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришни талаб қилади.
Лойиҳа шартларига кўра инглиз тилини пухта билиш талаб этилади. Шу билан бир қаторда, одоб-ахлоқ, ўзлаштириш кўрсаткичлари (синов дафтарчаси асосида), тавсиянома, лойиҳа мавзусига мос мотивацияси, оилавий шароити бўйича маълумот (ногирон, боқувчиси йўқлар учун) ва турли ютуқларга эришганлиги тўғрисида маълумотлар эътиборга олинади.
Ўзбекистон Миллий университети вакиллари бу лойиҳада фаол иштирок этмоқдалар. Эрасмус Мундус дастури CASIA I лойиҳаси бўйича ЎзМУдан 49 та ҳужжат топширилган бўлиб, улардан 16 киши (6 бакалавр, 4 магистр, 1 аспирант, 1 докторант ва 4 нафар ўқитувчи) ғолиб деб топилди.
Тимур лойиҳаси бўйича 92 та ҳужжат топширилган, улардан 8 нафари ғолиб бўлган.
Ўзбекистон Миллий униерситети ва ЕИ ОТМлари ўртасида лойиҳанинг талаба ва ходим академик алмашинуви доирасида ўрнатилган ҳамкорлик ҳозирги кундаги илмий алоқаларни мустаҳкамлашга асос бўлди. Лойиҳа доирасида амалга оширилган алмашинув давомида ЕИ ОТМ Чехия табиий фанлар университети, Чехия ва Ўзбекистон Миллий университети Тупроқшунослик ва агрокимё кафедралари ўртасида магистр ва тадқиқотчи изланувчиларга 2014 йилда икки томонлама илмий раҳбарлик қилиш бўйича келишув имзоланди.
Бу эса келажакда ушбу магистр ва докторантлар воситасида ўзаро қўшма илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга йўл очиб беради. Халқаро ҳамкорлик Евпропа ва Ўзбекистон олимлари ўртасида илмий алоқаларни янада мустаҳкамлашга замин яратди. Бундай илмий алоқалар натижасида олимлар ўзаро конференцияларда иштирок этмоқдалар, ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этишмоқда. Лойиҳа доирасидаги алмашинувлар ЕИ ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари талаба ва академик ходимлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Миллий университетидан мазкур лойиҳада қатнашган талаба ва ходимлар академик алмашинув натижасида ўзларига ҳам маънавий, ҳам моддий манфаат кўрмоқдалар. Шу билан бир қаторда уларнинг дунёқарашлари янада кенгайиб, илмий ва академик потенциаллари ошмоқда. Алмашинув жараёни натижаларига кўра, лойиҳа қатнашчилари янгича фикр ва ғоялар яратиш, инновациялар устида ишлаш, ҳамкорликда янги лойиҳалар тузиш борасида қатор ижобий натижаларга эришмоқдалар. Шу билан бир қаторда талабалар дунёвий билимларга янада кўпроқ эришаётган бўлсалар, академик ходимлар янгилик яратиш, хорижий технологиялар сирларини, чет тилларни мукаммал ўрганишга мушарраф бўлмоқдалар.
Машкура Фахрутдинова,
Ева Виетсма,
Зафаржон Жабборов,
Эрасмус Мундус дастури CASIA лойиҳаси координаторлари
Universitetimizning xalqaro oliy ta’lim muassasalari bilan hamkorligi yanada mustahkamlanishi biz talabalar uchun juda muhim hisoblanadi. Bu bilim olish uchun yangi imkoniyatlar demakdir.
Irodaxon men ham fikringizga qo’shilaman. Chunki ta’lim yo’nalishida chet el davlatlari bilan o’zaro hamkorlik qilish yaxshi samara beradi. Chet tillarni mukammal o’rganishni talab qiladi. Shoirimiz aytganlaridek, «Til robitai olamiyon»dir.
Bu kabi imkoniyatlar tez orada o’z natijasini berishiga ishonchim komil. Hamkorlik yanayam rivojlanishini istayman.
Бу лойиҳа кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Демак, лойиҳачилар сафи янада кенгайишига умид қилса бўлади.
Maqom (bakalavr,magistrant….) tanlamaydigan va hamkorlikdagi loyihalar doim qiziqish uyg’otadi. E’tibor bersak loyihaning muhim sharti bor:ingliz tilini mukammal bilish kerak. Har qanday lohiyadan o’z maqsadlarimiz yo’lida foydalana olishimiz ham dastavval bilim talab etadi. Bu loyihada ham shunday. Qatnashgan va g’olib bo’lganlarni tabriklaymiz