Эстетик тарбия – жамият кўрки

Бугунги кунда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг энг

муҳим шартларидан бири – юксак маънавиятли, ҳар томонлама баркамол ёш авлодни тарбиялашдан иборат. Юксак маънавиятли, ахлоқий ва эстетик жиҳатдан тарбияланган авлодни шакллантириш, эстетик тарбиянинг жамиятни ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнидаги аҳамиятини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш масаласи даврнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Этика ва эстетика кафедраси Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда ўтказган “Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнида эстетик тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослари” мавзуидаги республика илмий-амалий конференциясида асосий эътибор баркамол ёшларни муносиб камолга етказишда эстетик тарбиянинг ўрни ва аҳамиятига қаратилди.

эс эс1 эс2

ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Давлатбой Жумабоев ва бошқалар эстетик тарбиянинг бугунги кунда мамлакатимизда маънавий соҳани янада ривожлантиришда тутган ўрни, ёш авлодни эстетик дидли, гўзаллик ва нафосатни севувчи, яратувчанлик кайфиятида яшовчи этиб тарбиялашда эстетик тарбияни шакллантиришнинг зарурлиги, эстетик тарбияни шакллантиришда тизимли ёндашувнинг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.

Конференцияда “Эстетик қадриятларнинг инновацион хусусиятлари”, “Эстетик тарбия ва унинг замонавий муаммолари”, “Фуқаролик жамияти ривожида бунёдкорликнинг ахлоқий-эстетик хусусиятлари”, “Эстетик тарбия глобал муаммолар қаршисида”, “Театр санъатининг эстетик тарбиядаги ўрни”, “Жамият ижтимоий-маънавий тараққиётида эстетик тарбиянинг зарурияти”, “Античные концепции эстетической педагогики”, “Анимация санъати – эстетик тарбия воситаси сифатида” мавзуларида қилингган маърузалар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган анжуманда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

***

Шу куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Ижтимоий соҳани модернизациялаш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» мавзуида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

ик1 ик2 ик3

Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази кафедра мудири, академик Саидаҳрор Ғуломовнинг “Ўзбекистонни инновацион ривожлантиришда интеллектуал қобилият ва ақлий таълимнинг роли” мавзуидаги маърузасини катта қизиқиш билан тингладилар.

 Инобат Аҳатова,

ЎзА мухбири

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *