Юрт истиқлоли арафасидаги мўъжиза

Тарихий ҳодисага бу санъаткорона нигоҳ ёш қаламкашлар

учун маҳорат сабоғидир, дейди Дониш домла ўзи ҳам ҳайратга тушиб.

 Тарих тилга кирганда…

Бу постни ёзишимдан аввал, сизларни шу постда ёзиб бориладиган тарихий ва оламшумул вақт ва саналарга эътиборингизни қаратмоқчиман!
1991йил 19 август куни Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг бир гуруҳ санъаткорлари: Ғуломжон Ёқубов, Абдуҳошим Исмоилов, Феруза Салиҳова, Нарзиддин Шерматов, мен ва яна қарийб 25 кишидан иборат гуруҳ аъзолари тонг саҳарда Туркия давлатида ўтказиладиган гастроль сафари муносабати билан Тошкент аэропортига етиб келдик. Самолётга ўтирган онимиз, салон бўйлаб нохуш хабар тарқала бошланди: «Москвада ГКЧП бошланибди. Путча..» Ўша вақтда Туркияга тўғридан-тўғри учадиган рейслар ҳали йўлга қўйилмаган эди ва шунинг учун биз аввал Боку шаҳрига минг бир ҳаёл ва ҳаёжон билан учиб кетдик. Боку шаҳрида бизни марказий Ленин майдони рўпарасида жойлашган «Апшерон»номли меҳмонхонага жойлаштиришди, чунки, Истамбулга учадиган рейсимиз 21август кунига белгиланган эди. 20 август куни тонгда уйғониб, ойнадан қарасак, бутун Ленин майдони бўйлаб аскарлар, танк ва бронетанклар сафланиб турганига гувоҳ бўлдик. Бизни ҳолимизни ўша пайтда фақат биз билан бўлган инсонларгина тушуна олар эди, чунки, бизга СССРда нотинчлик, балки, уруш бошланиши эҳтимоли ҳам бор деб хабар беришган эди. Гуруҳимиз раҳбарлари Тошкентга телефон қилиб, гастроль сафаримизни асло тўҳтатмаслигимиз ҳақида топшириқ олишди… 21 август куни тонг саҳарда кўнглимизда ғашлик ва ташвиш билан биз Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига учиб кетдик. Гастроль сафаримиз икки ҳафтадан ошиқ муддатга мўлжалланган ва Туркиянинг ўнлаб шаҳарлари бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган эди. Мана шу ўтган икки ҳафта мени хотирамда бир умрга ўчмас из қолдириб, муҳрланиб қолган. Чунки шу кунлар ичида СССР деб номланган буюк бир давлат бутунлай парчаланиб, бизни она ватанимиз «ЎЗБЕКИСТОН-МУСТАҚИЛ»ликга эришган кун бўлиб, тарих олтин варақаларида зарҳал ҳарфлар билан муҳрланиб қолди. Биз ҳар кунги концерт дастуримиздан сўнг, Туркиянинг «Хабарлар» ахборот дастурини интиқлик билан кутар эдик. Чунки, ҳар куни бир оламшумул воқеа, у ҳам бўлса, СССР таркибига кирган у ёки бу давлатнинг ўз мустақиллигини эълон қилиниши билан ахборот дастури бошланар эди. Бизнинг қувончимизга турк дўстларимиз ҳам шерик бўлиб, табрикларини чегараси йўқ эди. Хулласи калом, биз қандайдир икки ҳафталик вақт мобайнида, собиқ СССР давлатидан гастроль сафарига отланиб, «МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН»деб аталмиш она Ватанимизга кўтиринки руҳда қайтиб келдик. Бугун менга шу гастроль сафаридан ёдгорлик бўлиб қолган расмни улашган туркиялик дўстимиз ва шу гастроль сафарини ташкилотчиларидан бири бўлган Çokay Koçar га ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Шу фото сабаб, ўтган тарихий ва оламшумул аҳамиятга эга бўлган бахтли кунларимни ёдга олиб, сиз азиз дўстлар билан бирга баҳам кўргим келди..
МУСТАҚИЛЛИГИНГ АБАДИЙ БЎЛСИН ОНА ВАТАНИМ-ЎЗБЕКИСТОН!!!

Фото Mohira Asadova.
Фото Mohira Asadova.
Фото Mohira Asadova.
 Моҳира АСАДОВА,
санъаткор

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *