Якуний назорат адолатли баҳоланади!
Диққат: Якуний назорат қуйидаги саволлар асосида ўтказилади.
Кафедра мутасаддилари билан бамаслаҳат ушбу саволлар вариантларга бўлиб берилади.
Фаннинг номи: Жамоатчилик билан алоқалар ва реклама
- Реклама таърифи ва тарихи. Реклама вазифалари
- Реклама матнини ёзиш санъати
- Реклама матнининг тили ва услуби
- Рекламанинг маърифий вазифалар
- ОАВда рекламалар ёритилишида тегишли қонунларга амал қилиниши
- Телерекламаларнинг ўзига хос жиҳатлари
- Радиода рекламаларнинг ўзига хос жиҳатлари
- Газета-журналларда рекламаларнинг ўзига хос жиҳатлари
- Халқаро рекламаларнинг ўзига хос жиҳатлари
Фан номи: Ўзбекистон ОАВ мафкуравий асослари
- Президент асарларида миллий мафкура масалалари ва журналистика
- “Авесто” китобида миллий мафкурамиз илдизлари
- Имом ал Бухорий Ҳадисларида миллий мафкурамизга монанд фикрлар талқини
- “Темур тузиклари” китобида миллий мафкурамизга монанд фикрлар талқини
- Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” асарида миллий мафкурамизга монанд фикрлар талқини
- Алишер Навоийнинг «Муншаот» («Мактублар») мажмуасида мафкурамизга монанд фикрлар талқини
- “Бобурнома” асарида миллий мафкурамизга монанд фикрлар талқини
- Эркин Воҳидовнинг “Сўз латофати” асарида миллий мафкурамиз илдизлари
- Пиримқул Қодировнинг “Тил ва эл” асарида миллий мафкурамиз илдизлари
Фаннинг номи: Ахборот-психологик хавфсизлик
- Жамиятда ахборот ва ижтимоий тараққиётнинг мезонлари
- Ахборот соҳасида глобаллашувнинг ижобий ва салбий жиҳатлари
- Шахс, жамият ва давлатнинг ахборот-психологик хавфсизликларига таҳдидларнинг кўринишлари ва манбалари
- Дунё миқёсида ахборот курашида ОАВнинг ўрни
- Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таминлаш тизимининг компонентлари ва мазмуни
- Очиқ оммавий ахборот тизимлар шароитида шахснинг психологик ўзини ўзи ҳимоялаши
- Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг вазифалари, асосий йўналишлари ва усуллари
БИЛДИРИШНОМА
Талабалар баҳоси «ведемост»га қўйилгани ҳамоно биттадан нусхаси ЎзМУ Таълим инспекцияси ва Ўқув бўлимига тақдим этилади.
Қайси талаба неча соат дарс қолдирган бўлса, умумий тўплаган балидан ҳар бир «-» учун 10 балл, дарсга кечикиб келган «+» учун 5 балл «жарима» сифатида олиб ташланади.
Бирор талабанинг баҳосига аралашган кимсанинг исми-фамилияси, лавозими ва «илтимос қилинган талаба»нинг кимлиги сайтимизда ошкор этиб борилади.
Баҳосидан норизо талабалар ЎзМУ Таълим инспекцияси, Ўқув бўлими ва кафедра вакилларидан иборат комиссияга мурожаат қилиши мумкин.
Фан ўқитувчиси баъзи талабаларнинг қолдирган ёки кечикиб келган дарсларини ёз бўйи қайтадан (қўшимча маош талаб қилмасдан) ўтишга ва шундан сўнггина талаб қилган баҳосини қўйишга тайёрлигини маълум қилади.
ЎҚИНГ АЪЛО, БЎЛИНГ ДОНО!
ДЕЙДИ СИЗГА ДОНИШ ДОМЛА.
Азиз талабалар! Ушбу талабимиз Сизда қандай таассурот қолдирди?
Қўшимча таклифлар бўлса, марҳамат, фикрнома тарзида ёзиб қўйишингиз мумкин.
Талабанинг пухта илм эгаллаши ва ҳақиқий журналист-кадр бўлиб камол топиши йўлидаги барча илғор ғоялар, фикрлар, таклифлар албатта инобатга олинади.
Афсуски, ҳозирча 80 баллга етишга лойиқ талабани аниқлашга жуда қийналмоқдамиз…
Дониш домла барча талабаларига омад тилайди
Ustoz rahmat sizga yakuniy nazorat savollarini saytga joylashtirganingiz uchun.Bu savollarga puxta tayyorgarlik koʻrib yakuniy nazoratni aʼlo darajada yozib chiqamiz.Agar iloji boʻlsa barcha fan oʻqituvchilarimiz ham sizga oʻxshab yakuniy nazorat savollarini saytga joylashtirsalar nur ustiga aʼlo nur boʻlardi.
Toʻgʻri aytasiz agar barcha fanlarimizni yakuniy nazorat savollari saytga joylashtirilsa biz talabalar bu savollarga astoydil tayyorlanardik.Natijalar ham «Uch ildiz » saytiga qoʻyib borilsa bemalol oʻz yigʻgan balimizni bilib olardik.
Chet el taʼlim tizimida ham talabalarning fanlar boʻyicha natijalari universitet saytiga qoʻyib boriladi.Yaqin yilliar ichida biz ham huddi shunday zamonaviy taʼlim tizimiga oʻtamiz.
Yuqoridagi fikrlarga qo’shilaman. Buni tezroq joriy qilishni rejalashtirish kerak deb o’ylayman.
Ustoz katta rahmat bu fikrlaringiz bizga ham juda maqul hamda qulay endi yakuniy nazorat natijalarini bemalol saytdan bilsak bo’lad.
Ustoz siz yakuniyga tushadigon savollarni sayitga qõyganiz talabalarga juda qulay bõldi.qani edi barcha ustozlar sizdek sayit yuritib xar bir maruzalarni va yakuniy savollarni joylaganda edi barcha talablarga qulay bõlar edi.
Bildirishnomada ayrim xatolar bor ekan:
«Bitadan» — «bittadan»;
«Qodirgan» — «qoldirgan».
«Баҳосидан норизо талабалар учун ЎзМУ Таълим инспекцияси, Ўқув бўлими ва кафедра вакилларидан иборат комиссияга мурожаат қилиши мумкин.» Shu jumlada ham uslubiy g’alizlik bor.
Яшанг, бўлғуси Бош муҳаррир!
Домла Қўшимча маош талаб қилмасдан қолдирган дарсларини қайтадан ўтиш сўнг талаб қилган баҳосини қўйилиши дегансз. Шу билан бирга якуний назорат саволлари сайтга жойлаштирилса бу биз учун қувонарли ҳолат. Қаерда бор шундай домлалар? Ўқишимиз, илм олишимиз учун барча шароитни яратиб бераётганингиз инсонни қувонтиради.
Уч илдиз сайтимизга кириб бу хабарлар ҳақда ҳам барча талабалар билиши керак! Ҳа бизни Университетимизда шундай домлаларимиз борлигидан фахрланамиз!
Ўқинг аъло, бўлинг доно дейди бизга Дониш домла!
Mening fikrimcha eng adolatli talablardan biri bo’libdi. Albatta bizga manzur bo’ldi. O’qiymiz, izlanamiz va yaxshi yozib topshiramiz degan umiddaman! Barcha kursdoshlarimga OMAD…!
Германиядаги бепул ОТМларни биласизми?
Германия таълим тизими, шубҳасиз, бутун дунёдан келувчи ёшларни ҳамиша ўзига тортиб туради. Айниқса, мамлакатнинг Мюнхен ва Берлин шаҳарларида ўқишни истовчилар сони миллионларни ташкил қилса керак. Негаки, ана шу ҳудудларда ҳам чиройли, ҳам саёҳат учун қулай, ҳам озода. Мамлакат бўйлаб 400 га яқин расман тан олинган университетлар бор. Уларда таҳминан 17000 та факультетлар фаолияти йўлга қўйилган. Ана шу 400 га яқин ОТМларарининг 40 таси дунёда ўз нуфузига эга ва уларда таҳсил олиш у қадар ҳам қимматга тушмайди. Ҳозир биз сизнинг эътиборингизга Германиянинг энг яхши университетлари 5 талигини тақдим этамиз.
Ҳедлберг университети – дунё бўйича 46, германияликларнинг талқинига кўра эса, мамлакатда 1 рақамли олий таълим муассасасидир. Унда таҳсил олиш учун пул тўлаш шарт эмас. Бироқ, айрим йўналишлар бундан мустасно. Алоҳида ўқитилувчи соҳаларда ҳар семестрда 1500 евро пул тўлашга тўғри келади.
Мюнхендаги Людвиг Максимилиан номли университет – дунёда 48 ўринда, мамлакатда эса 2 рақамли ҳисобланади. Албатта, бу катта нуфузга эга бўлган ОТМ маҳаллаий талабаларни ҳам ҳорижлик ёшларни ҳам бепул ўқитади. Бироқ, қабул жараёнлари, рўйхатдан ўтиш ҳамда бошқа ҳаражатлари учун тўловларни амалга ошириш лозим. Бу одатда, бир семестрда 250 евродан 500 еврогача бўлиши мумкин.
Берлиндаги Фрии университети – дунё ОТМлари орасида 81-ўринда туради. Аммо, германияликларнинг фикрича у мамлакатдаги энг кучли университетларнинг учинчиси. Бу ерда ҳам таълим олиш мутлақо бепул. Аммо, ҳар семестр аввалида талабалар учун кўрсатиладиган админстратив ҳизматларга 310-320 евро ҳақ тўлашга тўғри келади.
Берлиндаги Ҳумболт университеи – ер шаридаги барча ОТМлар орасида 101 ўринни эгаллайди. Немислар эса уни мамлакатнинг 4-рақамли университети дея эътироқ этишади. Мазкур университетда таҳсил олиш ҳам мутлақо бепул. Фақат, қабул жараёнида сизга кўрсатилган ҳизматлар учун 40 евро ҳақ тўласангиз бас.