Якшанба гурунги: Пул ёқарми ё чақар?..

– Маош ошса не бўлар?

– Шунда кўнглимиз тўлар!

Қанча топшириқ бўлса,

қулоққа мойдек ёқар!

к4

– Устама ҳақ берса-чи?

Сўнг, иш талаб қилса-чи?

Дангасалик қилсангиз,

Не қилишни билса-чи?

к

– Раҳбарга тилаб сабот,

Бўлгаймиз унга қанот!

Ётиволиб ишлаймиз,

Мисли отдек кишнаймиз!

Ақлимиз бўлар чироқ,

Зулмат кетади йироқ.

Назоратга йўқ ҳожат,

Виждон қийналмас мутлоқ!

ё1

– Хўш, бугун камми маош?

Етмаяптими бардош?

Яна қанча истайсиз?

Дардингиз айтинг, сирдош?

ж3

– Шукр қилсак ярашар,

Яратган ҳам қарашар.

Бугун Ўзбекистонга,

Қойилдир ҳатто башар!

 Дониш домла

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *