Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим
муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қозон Федерал университети билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультети ўртасида хамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Жорий йилнинг 8 апрель куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетига Қозон Федерал университети Бошқарув, иқтисодиёт ва молия институти директори профессор Н.Г.Багаутдинова раҳбарлигида, Қозон Федерал университети делегацияси: институт директорининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари ва ингиз тили кафедраси мудири, доцент О.В.Полякова билан иқтисодиёт факультети декани А.Умаров, Макроиқтисодиёт кафедраси мудири и.ф.д., профессор А.В.Вахабов, Иқтисодиёт назарияси кафедраси мудири и.ф.н., доцент Н.Г.Мўминов, и.ф.д., профессор Х.П.Абдулқосимов, Минтақавий иқтисодиёт кафедраси мудири, и.ф.д. А.М.Содиқов, г.ф.д., профессор А.Қаюмов, “Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш” кафедраси мудири, физика-математика фанлари номзоди, доцент Ш.С.Насретдинова, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.30.05.2018.I.01.11 рақамли Илмий Кенгаши раиси и.ф.д., профессор Ш.Юлдашев, илмий котиби и.ф.н., доцент П.З.Хошимов ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказди.
Музокара якунлари бўйича Қозон Федерал университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультети профессор ўқитувчилари билан 08.00.09-Жаҳон иқтисодиёти ихтисослиги бўйича қўшма Илмий Кенгаш очиш ва унда икки томондан профессор-ўқитувчиларни жалб этиш бўйича келишиб олинди.
Абдуваҳҳоб Умаров,
Иқтисодиёт факультети декани
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-international/396
Сўнгги фикрлар