ЯНГИ КУН

Шеърият шайдоларига

IMG_3536

Этаклари қонталаш шафақ,

Тун ва тонгнинг тугади жанги.

Кеча кунни ютган эди тун,

Тонгда яна туғилди янги.

 

Уфқ ортидан қуёш шуъласин

Юлдузларнинг нурига улар.

Янги кунни йўргаклаган тонг

этагидан тўкди орзулар.

 

Ер юзида жами одамзод

Кутиб олар туғилган кунни.

Ҳар янги кун – янги бир баёт:

Яшартирар бу кўҳна дунни.

 

Дўстликка йўл солар “Ассалом!”,

Алангага онадир учқун.

Умри азиз бўлсин бардавом,

Қутлуғ бўлсин, дўстлар, Янги кун!

 

Тўлқин ЭШБЕК

2023 йил 16 декабь

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *