Кўпчилик талабаларининг талабларига биноан мазкур тажриба бу ҳафтада ҳам давом эттирилди. 16 март куни соат 10.30да Ўзбекистон Миллий университетининг Математика факультети Математик анализ кафедраси мудири, математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Азимбой Садуллаев Комплекс ўзгарувчилар назарияси фанидан шундай дарс «Комплекс анализда элементар функциялар» мавзуида ўтказилди (Академик Азимбой Садуллаев дунё миқёсида тан олинган ва функциялар назарияси соҳаси ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган етук математик олим ҳисобланади).
Ушбу маъруза онлайн тарзда республикамизнинг 12та олий таълим муассасининг Математика таълим йўналиши 3 ва 4 курс талабаларига ўқилди. Бунда ҳудудлардаги талабалар академик билан жонли мулоқот қилиш имкониятига эга бўлиб, фойдали билимлар олишди.
Академик соат давомида мутахассислар ва талаба-ёшларнинг математика фани ва мазкур мавзу юзасидан берган саволларига академик Азимбой Садуллаевдан аниқ ва лўнда жавоблар олиб, билим ва тажрибаларини орттирганларидан мамнун эканликларини изҳор қилишди.
Маъруза сўнгида тингловчилар ушбу онлайн дарс тўғрисида ўзларининг фикрлари ва таклифларини билдиришди. Жумладан, шу каби онлайн дарсларни янада кўпайтириш, бошқа фанлар бўйича ҳам ўз соҳасининг етакчи мутахассислари бўлган профессор ва академикларнинг дарсларини ташкил этиш, ушбу дарсларнинг видеоёзувини интернет тармоғидаги хамма учун очиқ ресурсларга жойлаштириш таклифлари билдирилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундан буён доимий равишда мана шундай қизиқарли видеодарслар ўтказиб бориш белгилаб қўйилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги талабалар академикни ўз таълим муассасаларига таклиф қилишди.
Вазирлик томонидан келгусида академиклар ва етакчи олимларни ҳар бир вилоятга бориб, талаба-ёшлар билан очиқ дарс ва жонли мулоқот олиб бориши бўйича амалий ишларни режалаштирмоқда.
https://kun.uz/44401729
Сўнгги фикрлар