Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш
Турли меҳнат жамоалари, маҳаллаларда ўтказиладиган маънавий-маърифий
тадбирларда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» мавзуси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотади. Жамият тараққиёти уни ҳаракатлантирувчи кучига боғлиқ экани яхши маълум. Демак, халқ тафаккурини, умуман дунёқарашини ўстирмасдан, ўзгартирмасдан маърифатни юксак поғонага кўтармасдан туриб юксак маънавиятга эришиш ғоят мушкулдир.
Тошкент шаҳар Олмазор туман Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган навбатдаги маънавий-маърифийда шу ҳақда сўз юритилар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 26 мартда имзолаган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш” каби ўта долзарб вазифалар белгилаб берилгани алоҳида қайд этилди.
Айтиш жоизки, юртимизнинг келгусидаги тараққиёти биринчи галда ёшларга боғлиқ эканини изоҳлашга ҳожат йўқ. Шунинг учун биз ёшлар тарбияси учун ҳар биримиз ўзимизни масъул деб билишимиз лозим. Тўғри, ёшлар тарбиясида, аввало, оила масъул. Гоҳо баъзи ота-оналар ўз айбларини мактабга ағдарганини эшитганда ҳайрон қоламиз. Ахир, мактабнинг биринчи галдаги вазифаси болага билим беришдир. Болани шахс сифатида шаклланиши оилага, ота-онага боғлиқ экани кундай равшан-ку.
Халқимиз – қадимдан юксак маънавиятли миллат сифатида танилган. Бутун дунё халқларига ўз билими, эътиқоди, мардлиги, ватанпарварлиги, оилапарварлиги, тарбиячилиги билан ўрнак бўлиб келганлиги тарихий ҳақиқат.
Қарорда “2021-2023 йилларда Маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш” вазифаси белгиланган. Ҳар бир туман, қишлоқ марказларида Маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бу ёшлар дунёқарашини ўзгартиришига, миллий урф-одатларимизни, миллий қадриятларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишига ўргатиши шубҳасиз. Шу билан биргаликда ҳар бир маҳалла гузарларида, ҳар бир ташкилот биносида зиё маскани “Маънавият ва маърифат” хоналари ташкил этилса бу хонада Қарорда “2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилиши кўрсатиб ўтилган.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 январдаги маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтган “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир”, деган фикри мамлакатимиздаги барча раҳбарларни, айниқса, зиёлиларни янада ҳушёр торттирди. Демак, жамиятда маънавиятнинг роли, аҳамияти беқиёс.
Маънавиятли бўлиш инсонга хос фазилатдир. Демак, инсонларни, айниқса, Янги Ўзбекистонни янги ёшлари юксак маънавиятли, юксак билимли, юксак дидли, юксак фаросатли, юксак ақлли, билимли, етук мутахассис бўлиши зарур.
Муаззам АЛИБОЕВА,
Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокимлиги
Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
Сўнгги фикрлар