«Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ»

Бугун 3 май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан

Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиаҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Бош вазир ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Халқаро пресс-клуб раиси — Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қўдратхўжа, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, «Россия сегодня» халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв, германиялик медиа-эксперт Рене Фалькнер ва бошқа хорижлик мутахассислар иштирок этди.

Ҳафталик доирасида маҳорат дарслари, конференциялар, форумлар, махсус тақдимотлар, ёшлар медиа-студияларининг очилиш маросими, ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган фильмларининг очиқ намойишлари, ОТМлар ва етакчи ОАВлар ўртасидаги ҳамкорлик меморандумларининг имзоланиши, иқтидорли ёшларга махсус жиҳозларни тақдим этиш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Миллий университети проректори Равшан Мусурмонов ва  Журналистика факультети декани Маҳлиё Мирсоатова бошчилигидаги факультет профессор-ўқитувчилар жамоаси ва талаба-ёшлари ҳам мазкур анжуманда ўз лойиҳалари билан иштирок этишмоқда.

Медиаҳафталик тадбирлари 2021 йилнинг 3-7 май кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида, шунингдек, маҳаллий телеканалларнинг студияларида бўлиб ўтади.








Равшан ОМОНОВ,

Журналистика факультети

Ёшлар билан ишлаш бўйича

декан ўринбосари

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *