2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистон аҳоли сони бўйича жаҳонда 43-ўринни банд этди. Бу ҳақда Жаҳон банки маълумотида келтириб ўтилгани ҳақида kun.uz сайти хабар бермоқда. Унда қайд этилишича, Жаҳон банки 2015 йил якунлари бўйича дунё мамлакатлари аҳолиси сони рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга 217та мамлакат киритилди.
Жаҳон банки маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2015 йил якунлари бўйича 31,3 млн киши истиқомат қилиши айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2014 йил якунлари бўйича ҳам 43-ўринни эгаллаган эди. Ўшанда мамлакат аҳолиси 30,743 млн кишини ташкил этган эди.
Жаҳон бўйича биринчи ўринда Хитой қайд этилган (1,371 млрд. киши), Ҳиндистон иккинчи (1,311 млрд. киши), АҚШ учинчи (321,419 млн. киши) ўринда жойлашган.
Халқимизнинг сон жиҳатидан жаҳонда салмоқли ўринни эгаллаши, ўғил-қизларимизнинг муносиб улғаяётганлари она Ватанимизда тинчлик ва осойишталикнинг, турмуш фаровонлиги даражаси ортиб бораётганининг самарасидир, дейди Дониш домла.
Сўнгги фикрлар