ЁДИМДАСИЗ
Фахриддин Умаровга
Хаёлимда қилур хониш, майин овози устознинг,
Шогирдлар қўлида ҳаргиз, жарангдор сози устознинг.
Гаҳе Бобур, гаҳе Машраб, Атойидан улаб байтлар,
Саҳарлар андалибларни этур ром рози устознинг.
Кўнгил сарчашмадур куйга, қўшиқ – ишқнинг навозиши,
Шалола шавқига мосдур нола-ю нози устознинг.
Элим устозу мен шогирд десам зарра хато бўлмас,
Навоийдек, навосоз эл эрур устози устознинг.
Дилим тўлқинланиб айтур: “Абадга бардавом бўлгай,
Ки, санъат мулкида ижод ила парвози устознинг!”
Тўлқин ЭШБЕК
2023 йил
Сўнгги фикрлар