Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида БМТнинг “Ёшлар
ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция лойиҳаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
– Маълумки, БМТда 1989 йилда бола ҳуқуқлари бўйича конвенция қабул қилинган эди. Бироқ ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида ўйлаб кўрилгани ҳам йўқ эди. Айтиш жоизки, бугун дунёда бўлаётган турли жиноятлар, терроризм, бузғунчилик ҳаракатлари асосан 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилаётгани сир эмас. Бундай бузғунчиликлар баъзи манфур кучлар томонидан бошқарилаётгани, ёшларнинг улар домига билиб-билмай, ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушунмай илиниб қолаётганини давлатимиз раҳбари атрофлича асослаб, таҳлил қилиб бераркан, ёшлар келажагини ҳимоя қилиш борасида қатор таклифларини илгари сурган эди, – деди ЎзМУ Журналистика факультети доценти, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбек.
Ҳозирги пайтда дунё аҳолисининг икки миллиардини ёшлар ташкил этади. Демак, жаҳон ёшларининг ҳақ-ҳуқуқлари бугун ҳимоя қилинмас экан, эртага дунёнинг келажаги хавф остида қолади.
Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида ҳар бир талаба билмоғи ва бу борада тенгдошларига тарғиб қилмоғи зарур.
Ҳар бир йигит ва қиз ўз ҳақ-ҳуқуқларини теран билишлари, ҳаётда муносиб ўрниларини топишлари учун аввало кўп китоб ўқишлари зарур. Маърузада талабалар ўқишлари зарур бўлган муҳим адабиётлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА
http://www.uza.uz/oz/society/yeshlar-u-u-i-bugun-imoya-ilinmas-ekan-ertaga-dunye-khavf-os-21-02-2019
Сўнгги фикрлар