«Ёш журналистлар мактаби» иш бошлади
Ҳақиқий ижодкор журналист бўламан, деган одам жуда кўп устозлардан сабоқ олмоғи зарур.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши қошидаги Ёшлар медиа маркази бу борада жуда хайрли ишга қўл урганидан мамнунмиз, дейди Дониш домла журналист кадр тайёрлаш машаққатини яхши билган ҳолда.
Ёшлар ҳаётида яна бир янгилик – эртамиз эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижодкор ёшларга кенг имконият яратилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши қошидаги Ёшлар медиа маркази иқтидорли ва умидли ижодкорлар учун «Ёш журналистлар мактаби»ни ташкил қилди.
Бундан мақсад ёшлар ҳаётини ОАВда кенг ва ҳар томонлама ёритиш, шунингдек, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши тизимида фаолият кўрсатаётган ОАВга малакали кадрлар захирасини тайёрлашдир.
«Ёш журналистлар мактаби»га Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетларидан 60 нафарга яқин талаба танлаб олинди. Улар 3 йўналиш – теле-радио, матбуот ва интернет журналистикаси бўйича қўшимча ўқитилади.
Мактаб ёш журналистлар ўртасида устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлайди. Маҳорат сабоқларини юртимизнинг таниқли журналистлари олиб борадилар.
Куни кеча дастлабки машғулотлар ўтказилди.
Сўнгги фикрлар