Ёш полвонлар ғолиблик шоҳсупасида

Соғлом авлод – юртимиз тараққиёти йўлида бамисоли қанот бўлғусидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббус замирида ёшларни муносиб равишда камолга етказиш учун уларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, компьютер технологиялари ҳамда интернетдан самарали фойдаланишларига имкониятлар яратиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ҳар бир ҳудудга бадиий, тарихий, илмий, оммабоп мавзулардаги китоблар етказиб бериш, қизларни тикув-трикотаж ва бошқа хайрли ишлар билан банд этишдек эзгу мақсадлар мужассамдир.

Олмазор туманидаги 326-мактабда ана шу 5 ташаббусга монанд хайрли ишлар рисоладагидек йўлга қўйилган.

1 2

Бу мактабда Ўзбекистон миллий гвардияси билан ҳамкорликда Миллий кураш, К1 ва бир нечта турдаги спорт тўгараклари ташкил этилгани эътиборга моликдир.

– Бу масканда бунёд этилган замонавий спорт зали эрта-ю кеч ўқувчилар ва маҳалла ёшлари ихтиёрида,– дейди халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, 326-мактаб директори Нигора Мирзаева.– Ҳудудимизда бўш юрган болаларни ҳам жисмонан чиниқтириш йўлида турли тўгараклар, мусобақалар, беллашувлар мунтазам равишда ўтказиб турилибди.

Яқинда бу ерда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида К1 спорт тури бўйича 6 ешдан 14 ешгача болалар ўртасида мусобақалар ўтказилди. Унда туманимиздаги “Зиё”, “Чимбой”, “Шодиёна”, “Шифокорлар” маҳаллалари ёшлари, 261, 224, 185, 326 мактаб ўқувчилари ва интернатда тарбияланаётган болалар иштирок этдилар.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбекнинг мусобақа ғолибларига атаб ёзган “ПОЛВОН” сарлавҳали шеъри барчани ҳаяжонга солди:

 

«Семурғ» киносида девни маҳв этган,

Бунёдга ўхшайсан, паҳлавон дўстим!

Сенинг ғалабангни кўрганда мен ҳам,

Тўнимга сиғмадим, бир қадар ўсдим!

Ишқибозлар сенга қойил қолганда,

Зарби зўр деб роса қилишар ҳавас.

«Ринг қироли» бўлган қора Тайсон ҳам

Энди ўзбекларга келолмайди бас!

Ҳар зарбингдан чиқар гўё ўт-чақмоқ,

Рақибинг бошидан сачраб кетар тер.

Дунёнинг нуфузли майдонларида,

Ўзбек ўғлонини атайдилар Шер!

Алпомиш авлоди, Темур авлоди,

Бу кун ҳайрат ичра боқар жаҳоним!

Ғолиблар юртининг асл фарзанди,

Сени дуо қилар Ўзбекистоним!

Мен оддий қаламкаш,

Қуролим – қалам,

Бизнинг соҳада ҳам кам эмас жанглар.

Ахборот хуружи қилар панадан,

Қайси ичиқора, асаби танглар.

Ғирромлик қилмасдан чиқгил майдонга,

Кўриб қўй, ёнимда полвон дўстим бор!

Муштлашсанг – билагим,

Ёзсанг – қаламим,

Сени ишғол этар, омад бизга ёр!

 3

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан махсус “Ташаккурнома”лар билан тақдирландилар.

 

Муяссар Ниғматова,

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *