Ёш тарихчилар назарий билимларини мустаҳкамлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги «Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3080-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ислом цивилизацияси маркази томонидан 2019 йил 18 май куни «Ёшлар ижодиёт саройи» кўргазмалар залида «Ўзбекистон Ислом маданияти меъморчилиги-рассомлар ижодида» номли кўргазма ташкил этган эди.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети 1 курс археология йўналиши талабалари ушбу тадбирда қатнашиб, фаол иштирок этди. Бундан ташқари «Халқаро музейлар куни» муносабати билан Ўзбекистон тарихи давлат музейида 2019 йил 18 май куни «Музей оқшоми» маънавий-маърифий акциясида Тарих факультети 1-2 курс архившунослик йўналиши талабалари ҳам фаол иштирок этди.
Ҳикматжон ПОЛВОНОВ,
Тарих факультети декани ўринбосари
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/526
«Ўзбекистон Ислом маданияти меъморчилиги-рассомлар ижодида» номли кўргазма мени ҳам қизиқтириб қўйди