Ёқутхон Маматова ёзда ҳам ёшлар орасида!

Тажриба, билим ва ўзаро ҳамкорлик ёш журналистларни ягона мақсадда бирлаштирди

Аниқлик, тезкорлик, холислик каби журналистиканинг муҳим қонуниятларини шакллантириш, глобаллашув даврида соҳага кириб келаётган янги вакилларни ўз позициясига эга бўлган малакали кадр қилиб тарбиялаш ҳамда «Камолот» ёш репортёрларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган Ҳаракатнинг марказий Кенгаши томонидан ташкил этилган «Ёш журналистлар медиа-тренинги»нинг навбатдаги машғулотлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Камолот» ёшлар оромгоҳида ўтказилди.
Жорий йилнинг 17-20 июль кунлари бўлиб ўтган мазкур лойиҳада Ҳаракат фаолиятини ёритишда ўз иқтидорини намойиш этган 150 нафар ёш, ҳаваскор журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

так2

Ёқутхон МАМАТОВА,
Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети «Матбуот назарияси ва амалиёти» кафедраси мудири, филология фанлари доктори:

— Бугунги кун ёшлари жуда фаол. Олдинга интилиш кучли. Ҳар гал ёшлар билан ишлаганимда менда янгидан ҳаётга бўлган интилиш, жўш¬қинлик пайдо бўлади. Журналист, аввало, халқ билан ҳамнафас бўлиши керак. Уни тушуниши, қайсидир маънода, дардига малҳам бўлиши лозим. Мен талабалар билан ишлаганимда ёки мана шундай тренингларда иштирок этганимда улар билан оила аъзоларим қаторида муомалага киришишни муваффақиятнинг самарали усули сифатида биламан. Мазкур медиа-тренинг¬да нафақат ёшларга соҳа сирларини ўргатдик, балки маданий ҳордиқ ҳам олдик.
Тадбирлар, интеллектуал ўйинларда ёш журналистларимизнинг янги қирралари очилди. Айниқса, машғулотлар давомида улар берган ғоя ва таклифлар биз устозларни шошилтириб қўйди. Назаримда, ғоялар фавворасига тушиб қолдим. Умид қиламанки, бугунги билимлар ёшларимизнинг эртанги ютуқларига пойдевор бўлади.

Наргис ҚОСИМОВА,
Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети «Аудиовизуал журналис¬тика ва оммавий коммуникация кафедраси» мудири, ф.ф.н, доцент:

— Бу каби тренингларда доим иштирок этиб келаман. Ёшларимиз ҳар доимгидан фаол. Машғулотлар давомида улар билан мавжуд сайтларни ривожлантириш, уларнинг интерактивлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқдик. Глобал тармоқда тезкорлик ва холисликнинг тутган ўрни борасида баҳс юритдик. Сир эмас, бугунги кунда мамлакатимизда Интернет журналистика соҳасининг асосий унсурларидан саналган ахборотни тезкор узатиш, ёш журналистлар томонидан тармоқ фойдаланувчиларига тақдим этилаётган материалларда холислик билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда. Аксарият ҳолларда мустақил журналистларнинг шахсий блоглари, веб-сайтлари орқали берилаётган маълумотлар холислик нуқтаи назаридан талабга жавоб бермаётгани ҳам тренинг иштирокчиларининг ўз устида мукаммал ишлашлари кераклигини англатади. Шунингдек, машғулот мобайнида Интернет журналистикасида жанр тушунчаси, ахборот тарқатишнинг халқаро тажрибалари хусусида ҳам маълум даражада тушунча беришга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, ёшларимиз қисқа бўлса-да, уч кунлик машғулотлар натижаси ўлароқ, вилоятларда мазкур соҳа ривожига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Ғайрат ШУКУРОВ,
Ўзбекистон Бадиий академияси бошқарма бошлиғи, «Фотожурналистика» гуруҳи тренери:

— “Камолот” ЁИҲ томонидан ўтказилаётган “Ёш журналистлар медиа-тренинги”нинг ҳар они мазмунли ва мақсадли ўтди. Ёш журналистларга маҳоратли мутахассислар томонидан ўқув маш¬ғулотлар ташкил этилди. Мен ёш фотомухбирларга “Фотожурналистика” йўналиши бўйича сабоқ бердим. Тўғрисини айтсам, медиа-тренингга таклиф этилганим ҳамда интилувчан ёшларга дарс берганимдан мамнунман. Бу жараёнлар, ўз навбатида, улар билан тажриба ва билим алмашиш имконини беради. Ҳозирги ёшлар фото санъатига жуда қизиқади. Буни уларнинг фотоаппарат, телефон ёки планшетлар орқали расмга олиш жараёнларида кўришимиз мумкин. Биз уларнинг ана шу иқтидорларини ривожлантириш учун ҳолатни қандай тасвирлаш, кадр танлаш, фотограф руҳияти, кайфияти ҳамда фоторепортаж тайёрлашда нималарга аҳамият бериш кераклиги каби саволларга медиа-тренинг давомида батафсил — ҳам назарий, ҳам амалий семинар-дарслар билан тушунтиришга ҳаракат қилдик. Сабоқлар эса аллақачон ўз самарасини бераётгани интернет саҳифалари орқали кўриниб турибди.

Мафтуна РЕЖАББОЕВА,
“Болалар дунёси” газетаси мухбири:

— «Мен ёшликман»!
— Куйламоқда жумла жаҳон.
Истиқлолдан бахтин топган келажакман.
Кўнглим каби кенг оламни куйлаш учун,
қалам билан самимий дўст бўлажакман.
Оппоқ тонг узра сабо билан эркалаб, бамисоли бахт баркаши билан безанган борлиқнинг суратини чизишга шайланган шоирларни, илиқ изҳорларини издошларига илинаётган ижодкорларни, табиатнинг таърифини кўнглига кашталаган қалам аҳлини ўз бағрига олган “Камолот” ёшлар оромгоҳи 150 нафардан ортиқ ёш журналистларни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Мазкур оромгоҳ барча вилоятлардан келган тенгдошларимиз билан дўстлашиш баробарида ўзига хос маҳорат мактаби вазифасини ўтади. Бир-биримиздан тажрибалар алмашиб, билимларимизни бойитдик. Бу омиллар эса, бизни профессионал журналистикага етаклаши, шубҳасиз. Янгидан-янги лойиҳалар устида ишлаб, таклифлар киритдик. Бир сўз билан айтганда, оромгоҳ орзуларимизни оролантирди.

Ромон АТАЖОНОВ,
Хоразм вилояти «Камолот-пресс» газетаси бош муҳаррири:

— Кучли фуқаролик жамияти қуришнинг энг муҳим йўналишларидан бири сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ҳақида кенг жамоатчилик ҳамда оммани хабардор қилиб боришдир. Аҳолининг асосий қисми ёшлар бўлганлиги боис ҳам фуқаролик жамиятини шакллантиришда баркамол авлоднинг ҳиссаси каттадир. Айнан медиа-тренингда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса, миллий журналистикамизни жаҳон ахборот майдонига олиб киради. Матбуот, телевидение, интернет ва фото журналистикада психология¬нинг ўрни машғулотлар давомида батафсил ўрганилди.
Ёш репортёрлар 4 та йўналиш бўйича гуруҳларга бўлиниб, республикамизда фаолият юритаётган ОАВларининг ютуқ ва камчиликлари, шунингдек, келажакда қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўртоқлашдилар. Босма матбуотда фоторепортёрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг кўргазмаларини ёшига қараб ташкиллаштириш билан бирга, газета ва журналларда фаолият юритаётган дизайнерларни фақатгина мутахассис бўлиши камлик қилиши, журналистика бўйича уларнинг малакасини ошириш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Бу эса, маҳаллий газеталарни етакчи нашрлар сафига қўшиш шартларидан бири ҳисобланади. Таклифлар амалга ошса, албатта, газета ва журналларимизнинг ўқишлилик даражаси ҳамда савияси ошади.

Ҳамида УСМОНОВА,
“Маърифат” газетаси мухбири, Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси соҳибаси:

— Мазкур тренингда қатнашишни жуда хоҳлагандим, чунки республикамизнинг барча ҳудудларидан юзлаб ёшлар келади. Уларнинг ҳар бирида янги ғоя, янги мақсадлар мавжуд. Бундай истеъдодли тенгдошларим билан танишиш орқали ўзимга мотивация оламан ва кўпроқ ижод қилишим кераклигини англайман. Журналист янгиликка ташна. Сабаби, у ахборот билан яшайди, информациядан куч олади. Энг асосийси, малакали устозлардан олган назарий ва амалий билимлар келгусидаги фаолиятимизда ўз натижасини кўрсатади. Мазкур “Ёш журналистлар” медиа-тренингидан ўзимга керакли сабоқларни олдим. Айниқса, психологик тренинг жуда ёқди. Оромгоҳнинг кун тартиби ҳам ёшларга янги билимлар улашиш, интеллектуал салоҳиятларини ривожлантириш ва маданий ҳордиқ чиқаришидан келиб чиқиб тузилгани ҳам таҳсинга сазовор. Айни пайтда медиа-тренингдан олган билимларим, ёрқин таассуротларимни тил билан изоҳлай олмайман. Энг асосийси, устозларнинг сабоқлари, ёш ҳамкасбларим билан ўтказган дамлар ҳеч қачон хотирамдан ўчмайди.

Умида НАВРЎЗОВА,
Жиззах вилояти Жиззах телеканали муҳаррири:

— Мен бу ерда бугунги соҳа журналистлари — у хоҳ ҳаваскор, хоҳ малакали, тажрибага эга бўлсин, уларда ушбу касбга нисбатан ниҳоятда қизиқувчанлик ва кучли билимни кўрдим. Гарчи баъзилари ҳаваскор бўлса-да, малакали, шу касбни эгаллаган журналистлар каби кучли. Ушбу медиа лагер ҳақиқий маънода университетда эгаллаган 4 йиллик билимларим хазинасига алоҳида дур бўлиб қўшилди. Медиа лагерда юртимизнинг турли вилоятларидан келган ёш репортёрлар билан билим ва тажриба алмашдик. Яқин дўстлар орттирдик. Айниқса, ҳар куни тонгда уйғонганимизда оромгоҳ доскасида фотомухбирлар томонидан энг қизиқарли фотосуратларнинг жойланиши, маданий дастурлар барча вилоятлар ўз чиқишлари саҳна ва ёшларни бирлаштириб, уларнинг кайфиятини юқори чўққига олиб чиқа олди. Заковат ўйинининг ташкил этилиши барча журналист¬ларнинг билимини яна бир бор синовдан ўтказди. Бир сўз билан айтганда, оромгоҳ менга жуда ёқди. Ҳамкасбларимиз ижодида улкан муваффақият ҳамроҳ бўлсин.

«Kamolot Gazetasi»дан олинди

ва баъзиларнинг юрагига чўғ солинди, дейди Дониш домла.

OLYMPUS DIGITAL CAMERA якут

Изоҳ: Ёқутхон Маматова айни ёз жазирамасига қарамай ёшлар орасида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб юрган бир пайтда айрим ҳамкасблари унинг докторлик диссертацияси, ўқув қўлланмаларини меҳр ва иштиёқ билан ўқиб-ўрганиб, сабоқ олаётган эмиш! Журналистика факультетининг (саксонни қоралаб қолган Ҳамидулла домладан кейинги) ягона умидли фан докторига ҳавас ила боқиб, олимлик сирларини, ижодий маҳоратини изчил ўрганаётлари таҳсинга лойиқдир! Ўзбек ва рус тилларида бирдек муомала қила оладиган икки тилли зукко журналист-олимага офаринлар айтиб, ташаббускорликни шу жафокаш аёлдан ўрганишга бел боғлаган (шунақа икки тилли бўлишга интилаётган) айрим ҳамкасблари Ёқутхон домлага ҳамду санолар битилган ташаккурномаларини мутасадди устозларга тақдим этишаётганмиш, деган хушхабарларни эшитиб қулоқларимга ишонмай қолдим. Журналистика факультетида Ёқутхон домладан кейин бирор ҳамкасби шу кунга қадар фан доктори даражасига чиқа олмаётганидан хижолат бўлиб, энди баъзилари бошқача хатлар ёзмасдан илмий ишга бел боғлаётганларига ишонаман. Журналистика факультети ривожи учун жон куйдириб ишлашни Ёқутхон домладан ўрганиш керак, деган якдил фикрга келишаётган ҳамкасбларимизни биз ҳам сидқи-дилдан қўллаб-қувватлаймиз! Олижаноблик, бағрикенглик, саховатпешалик, самимийлик, ҳалоллик, якдиллик, қадрдонлик, меҳрибонлик ришталари Журфак аҳлини асло тарк этамасин.

Дониш домла

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *