Ўзбекистонда тут баргидан чой ишлаб чиқарилади
Тиллога тенг бу хушхабар барча юртдошларимизга муборак бўлсин, дейди Дониш домла болалиги тутзорда ўтган кезларни хотирлаб. Кони фойда заминда юрганимизни ҳис этаяпсизми!..
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасидан ЎзАга маълум қилишларича, айни вақтда тут баргидан чой ишлаб чиқариш корхонасини қуриш бошланди. Декабрь ойида корхона ишга тушади.
Умумий қиймати 2 миллион долларга баҳоланган бу лойиҳа хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.
— Баҳорда баргнинг учи, куз мавсумида эса барглар бутун йиғиб олинади, – дейди уюшма раиси Б. Шарипов. – Нега бундай десангиз, биз баҳорда 330 минг қути, кузда эса 40 минг қути ипак қурти парваришлашни мўлжаллаб турибмиз. Барча фаслларда тут баргининг ҳосили бир хил бўлади. Лекин кузда баҳорга нисбатан қарийб 7 баробар пилла кам боқилгани учун ана шунча барг дарахтда қолиб кетади. 2019 йилда ҳар гектар тутзордан 52.5 тонна тут барги йиғиб чой тайёрлаш режалаштирилган. Ана шунда экспорт ҳажми 1.4 миллион доллар бўлиши кутилмоқда. Корхонада 50 та доимий ва 1500 та мавсумий иш ўрни яратилади.
Хўш бундай чойнинг фойдали хусусиятлари нималардан иборат?
Сўнгги фикрлар