Ўзбекистон Бош прокурорининг янги ўринбосари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг
2016 йил 14 сентябрдаги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига Муроджон Бердиалиевич Азимов тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугунгача Муроджон Азимов Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълум қилинишича, Муроджон Азимов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У фаолиятини 1998 йили Қарши шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси вазифасидан бошлаб, 1999–2001-йилларда Косон тумани ва Қарши шаҳар прокуратураларида терговчи лавозимида меҳнат қилган.
2001 йилдан Қашқадарё вилояти прокуратурасида бўлим прокурори, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
2006–2008 йилларда Яккабоғ тумани прокурори, 2008–2009 йилларда Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари, 2009–2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида етакчи инспектори лавозимида ишлаган. 2014 йилда Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланган.
http://sof.uz
Сўнгги фикрлар