Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.

Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 ҳужжат имзоланди.

Жумладан, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолаган.

Шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш, соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланган.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 50дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Имзоланган ҳужжатлар:

1. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Владимирович Путин ўртасида қўшма баёнот.

2. Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерация ҳукуматлари ўртасида минтақалараро ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича келишув.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерация ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерация ҳукумати ўртасида миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича келишув.

5. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерация ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув.

6. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерация ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Россиянинг фуқаролик ва ҳарбий аҳамиятга молик юқори технологияли маҳсулотларни барпо қилиш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашган «Ростех» давлат корпорацияси ўртасида англашув меморандуми.

8. «ЕВРОЦЕМЕНТ груп» ва «Ўзқурилишматериаллар» Акционерлик жамияти ўртасида қурилиш саноати ҳамда модернизация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича меморандум.

9. Ўзбекистон Республикаси металлургия саноати, нефтегаз кимёси ва кон саноатида Россия Федерацияси компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари бўйича келишув.

10. «Газпром экспорт» ва «Ўзтрансгаз» ўртасида табиий газ харид қилиш бўйича шартнома.

11. «Газпром» ОАЖ ва «Ўзбекнефтегаз» Миллий ҳолдинг компанияси ўртасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш, инжиниринг-инновацион ишларни олиб бориш бўйича келишув.

12. «Газпром» ОАЖ ва «Ўзбекнефтегаз» Миллий ҳолдинг компанияси ўртасида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича меморандум.

13. Россия Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки («Внешэкономбанк») ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банклари ўртасида ҳамкорлик қилиш ҳақида келишув.

14. Федерал божхона хизмати Россия ФБХ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши тартиби бўйича келишув.

15. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги ўртасида фитосанитария талаблари асосида мева ва сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича келишув («Яшил йўлак»).

16. И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси) ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув.

17. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси) ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув.

18. И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси) ва Тошкент Тиббиёт академияси (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув.

19. «А.В.Вишневский номидаги жарроҳлик институти» (Россия Федерацияси) ва Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик келишуви.

20. «Н.И.Пирогов номидаги Миллий тиббий-хирургик маркази» (Россия Федерацияси) ва Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик келишуви.

21. А.Н Бакулева номидаги юрак-томир хирургияси Илмий Маркази (Россия Федерацияси) ва Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик келишуви.

22.  В.А.Алмазов номидаги Санкт-Петербург тиббиёт маркази ва «Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази» ўртасида ҳамкорлик келишуви.

23. Академик Н.Н.Бурденко номидаги нейрохирургия илмий маркази ва Нейрохирургия Республика илмий маркази ўртасида ҳамкорлик келишуви.

24. И.И. Жанелидзе номидаги илмий текшириш институти ва Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази ўртасида ҳамкорлик келишуви.

25. Н.В.Склифосовский номидаги Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаментининг тез тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти ва Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази ўртасида ҳамкорлик келишуви.

26.  «Красцветмет» ОАЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ ўртасида қўшма корхона тузиш бўйича меморандум.

27. Федерал ғазначилик ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг техник ҳамкорлиги ҳақида Меморандум.

28. «Газпромбанк» ва «Ориент Финанс» ўртасида келишув.

29. «Газпромбанк» АЖ ва «Асака» АТБ ўртасида Тошкент шаҳрида металлургия заводини қуриш лойиҳасини молиялаштириш бўйича ҳамкорлик ҳақидаги битим.

30. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ҳамда «Ўзбекнефтегаз» МҲК ўртасида англашув меморандуми.

31. Янги ва қайта ишланган мева ва сабзавотлар етказиб бериш бўйича шартномалар.

32. Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтегаз» МҲК ўртасида  500 минг тонна нефть етказиш бўйича меморандум.

33. «Ўзнефтегазмаш» ОАЖ базасида ҳамкорликда таъмирлов корхонасини тузиш бўйича таъсис ҳужжатлари.

34. «ИЗ-КАРТЭКС» заводида тайёрланган 21 дона экскаватор етказиб бериш бўйича келишув.

35. Россия тадбиркорлар ва саноатчилар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида шартнома.

36. «Ростсельмаш» комбайн заводи ва «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ўртасида ҳамкорлик келишуви.

37. «ЗА Групп» ва «Ўзбекенгилсаноат» АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви.

Тошкент ва Москва 16 миллиард долларлик шартномаларни имзолайди

http://kun.uz/news

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *