“Ўзбекистон Миллий университетининг 100 йиллиги”га бағишланган илмий-амалий конференция

Бу анжуманда ЎзМУнинг ҳақиқий фидойилари албатта иштирок этади, дейди Дониш домла.

хк1

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Миллий ғоя кафедраси ва Республика Маънавият ва марифат маркази ҳамкорлигида 2018 йил 6-май куни “Миллий ғоя ва Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг долзарб масалалари”, Ўзбекистон Миллий университетининг 100 йиллиги”га бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Конференция қўйидаги мавзуларда фаолият юритиши режалаштирилган: 

  1. Ўзбекистонни ривожлантириш Ҳаракатларстратегиясининг усутувор вазифалари: натижалар, истиқболлар.
  2. миллий ғоя фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш омили.
  3. Ўзбекистонни ривожланиш стратегиясида миллий ғоя тарғиботининг самарадорлигига эришиш масалалари. 

Мақолаларни расмийлаштириш тартиби:

—  Мақола ва тезислар ўзбек ва рус тилларида, ҳажмиp 3 бет қоғоз ва электрон нусхада, имло ва баён услуби тўғриланган ҳолда қабул қилинади. Матн Microsoft Word муҳаррирининг Times New Roman 14 шрифтида doc. форматда, юқори ва пастдан 2,0 см., ўнгдан 1,5 см., чапдан 3 см қолдириб, сатрлар оралиғи 1,5 интервал қилиб расмийлаштирилиши лозим;

Биринчи саҳифанинг юқори ўнг томонидан муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даража ва унвонлари, иш жойи, телефон рақамлари сарлавҳа остида тўлиқ кўрсатилсин.

Бир қатор ташланиб бош ҳарфлар билан мақола ёки тезис мавзуси, кейинги қатордан хат бошидан матн ёзилади. Матнилмий, техник ва стилистик жиҳатдан таҳрир қилинган бўлиши шарт. Мақолада келтирилган манбаларга муаллиф жавобгар.

Конференцияда қатнашиш шартлари қуйидагича:

—  Анжуманда қатнашиш учун мавзу номи кўрсатилган ҳолда мақола матнини юбориш муддати 2018 йил 20 апрелгача;

—  бадал пули (10000 сўм 1 саҳифаси) мақолалар китоб ҳолида нашр этилиб, конференция куни тарқатилади.

Ташкилотчилар: Муҳаммадиева Ойниса, (90) 991-89-65, (94) 631-49-55,

Хужаев Муминжон, (90) 998-77-23 e-mail:mumin_81@mail.ru, oynisa-2013@mail.ru

 

МАҚОЛАНИНГ НОМИ
Хужаев Муминжон Исохонович

Илмий даражаси ва унвони, иш жойи

Асосий матн.

Асосий матн.Асосий матн [1]. Асосий матн.Асосий матн.

Адабиётлар
Муаллиф. Мақоланоми. Нашр қилинган жойи, нашр қилинган йили.

Анжуман қатнашчисининг талабномаси (заявка)нинг намунаси

  1. Фамилия, исми, шарифи_______________________________
  2. Илмий даражаси ва унвони____________________________
  3. Иш жойи ва лавозими_________________________________
  4. Телефон______________________________________________
  5. E-mail________________________________________________

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *