Ўзбекистон Миллий университети делегацияси Исроилда
Ўзбекистон Миллий университети делегацияси айни вақтда Исроил давлатида бўлиб турибди.
Ташриф асносида делегациямиз Исроилнинг Холон технология институтида замонавий инновацион ўқув дастурлар ва изланишлар соҳасида академик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди.
Замонавий имкониятларни ҳаётга тадбиқ этаётган давлатнинг таълим стандарларини кузатиш ва ўрганиш мақсадида делегация Холон шаҳридаги Аутизм синдроми билан касалланган болалар учун мўлжалланган мусиқа мактабида болалар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқитиш методикаси билан танишилди.
Шуниндек, Холон технология институти ўқув лабораторияларини бориб кўришди. Инновацион марказ лабораториялари, 3D моделлаштириш лабораторияси (Design & Manufacturing), Компьютер хавфсизлиги, Роботехника каби лабораторияларининг иш фаолияти ва техник жиҳозланиши билан танишди.
Технион институти илмий-тадқиқот Фондининг илмий-тадқиқотларни тарғиб қилиш бошқармаси бошлиғи Давид Шем-Тов билан учрашувда эса Ўзбекистон миллий университети ва Технион институти илмий-тадқиқот Фонди ҳамкорлигида Европа иттифоқининг Horizon 2020 ва Erasmus+ лойиҳаларида биргаликда иштирок этиш, илмий-тадқиқотлар соҳасида алмашинув ва ҳамкорликни янада кучайтиришга келишилди.
Сўнгги фикрлар