Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (Лойиҳа)
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисида
ID-2968
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ЖИЗЗАХ ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
5. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:
Филиалнинг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Филиалнинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, психология соҳасида катта амалий тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
Филиал учун мослаштирилган ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Филиалда ўқув-методик жараённи самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
7. Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 259-уй манзилида жойлашган Жиззах транспорт, алоқа касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Зарурат бўлганда Филиалнинг тўлақонли фаолият юритиши учун уни қўшимча бино ва иншоотлар, ер майдонлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Белгилаб қўйилсинки, Жиззах транспорт, алоқа касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
8. Қуйидагилар Филиалнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Филиални сақлаш харажатлари учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин;
10. Филиалга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда зарур ҳолларда 2020 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Филиал бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ўрнатилган тартибда Филиалда ахборот ва мультимедиа ускуналаридан фойдаланган ҳолда замонавий таълим технологияларини жорий этиш чораларини кўрсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А. Арипов
https://regulation.gov.uz/ru/document/2968
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда тараққиётга эришиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бироқ шунга қарамасдан, соҳа мутахассисларининг психологик билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда жамиятда психологик билимларни кенг тарғиб этиш борасида ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар мавжуд.
Жумладан, жойларда умумий ўрта ва мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини ошириш, таълим ва тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, ёшларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш бўйича замонавий талаблардан келиб чиқувчи вазифаларни уддалай оладиган малакали мутахассисларга эҳтиёж катта.
Ҳудудда таълим-тарбия жараёнларини психологик қўллаб-қувватлаш, соҳа мутахассисларининг психологик билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда жамиятда психологик билимларни кенг тарғиб этиш, ёшлар билан ишлайдиган психолог-педагоглар мактабини яратиш, мактаб, лицей ва коллежларни айнан бола психологиясига ихтисослашган юқори малакали психолог кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
психология, педагогика, математика ва табиий фанлар, механика, мехатроника ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
психологиянинг илмий вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда психология ва педагогика соҳасига йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш;
хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида психология ва техника соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш;
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини жалб этган ҳолда психология соҳалари бўйича педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш, ўқув жараёнига замонавий таълим технологияларини ва масофадан ўқитиш усулларини жорий этиш;
республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.
3. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалининг ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Миллий университети ректорига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг белгиланган штатдаги ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Филиал тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилансинки, Филиал Ўзбекистон Миллий университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисоб варақларига эга бўлади.