Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:

2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилсин;

2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш куни деб эълон қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2016 йил 26 август

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *