Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Самимий табригингиз учун чин юракдан миннатдорлик изҳор этаман. Сиз билдирган ишончдан ғоят таъсирландим.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мен бу ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, БМТнинг мамлакатингиздаги ваколатхонаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази орқали янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан.
Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш бизнинг умумий ва устувор мақсадимиз эканини яхши англайман. БМТ ушбу фожеа билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайверади.
Янги лавозимга киришар эканман, Ўзбекистон халқи ва умуман Марказий Осиё минтақасининг фаровонлиги йўлидаги яқин ҳамкорлигимизни янада кенгайтирамиз, деган умиддаман.
Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш ҳақидаги таклифингиз учун Сизга миннатдорлик билдираман. Бунинг учун қулай имконият бўлиши билан мамлакатингизга бориш ниятидаман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан муборакбод этаман. Сиз билан яқин вақтларда учрашиш ҳамда глобал ва минтақавий долзарб таҳдидларни бартараф этиш йўлида ҳамкорликда ишлаш имкониятини сабрсизлик билан кутаман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
Самимий ва эзгу тилаклар билан,
Сўнгги фикрлар