ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТДА МУНОСИБ ЎРНИНИ ТОПСИН!
Ўзбекистон спортчилари Рио-2016 олимпиадасида юксак марралар сари интилмоқда!
Ҳозирча натижалар қуйидагича:
Булардан ташқари қалбимизда умид уйғотадиган хушхабарлар билан танишинг.
Бокс
Ўзбекистон боксчиларининг 17 август кунги баҳслари барчасидан ажралиб туради. Бунинг сабаби мамлакатнинг яна бир вакили олтин медал учун баҳсларга киришади.
Зоиров Шаҳобиддин -52 килограмм вазн тоифаси, ¼ финал босқичида озарбайжонлик боксчи Мамишзода Элвин билан учрашади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:30-24:00да бўлиб ўтади.
Ғиёсов Шаҳрам -69 килограмм вазн тоифаси, финалда қозоғистонлик спортчи Еллиусинов Данияр билан рингга кўтарилади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:30-00:40да ўтказилади.
Енгил атлетика
Ўзбекистонлик енгил атлетикачилардан Шокиржонов Бобур ва Зайцев Иван найза улоқтириш саралаш баҳсларига киришишади. Беллашувлар Тошкент вақти билан 04:30да (18 август) ва 05:55да (18 август) ўтказилади.
Бундан ташқари, яна бир ўзбекистонлик спортчи Андреев Леонид 100 метрга югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 400 метрга югуриш баҳсларига киришади. Беллашувлар Тошкент вақти билан 17:30, 18:35, 20:15, 01:45 (18 август) ва 05:20да (18 август) бўлиб ўтади.
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Хўжаев Суҳроб босқон улоқтириш саралаш баҳсларида иштирок этади. Беллашувлар Тошкент вақти билан 17:40-19:05да ўтказилади.
Биринчи ва иккинчи раундларда рақибига қараганда фаолроқ бўлган Ғоибназаров ҳакамларнинг юқори баҳоларига эга бўлди ва учинчи раундни хотиржамлик билан ўтказиб, ғалабага эришди 2:1 (29-28, 29-28, 28-29).
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили ярим финалга йўл олди ва медални нақд қилди. Бу билан барча ўзбекистонликларни, шу жумладан Фазлиддинни 16 йилдан буён шуғуллантириб келадиган, айни вақтда унинг иштирокини Ўзбекистонда туриб кузатаётган Аброр Турсунпўлатовни табриклаймиз.
Фазлиддин 1/16 финалда конголик Малонга Дзаламоуни, 1/8 финалда эса ҳиндистонлик Манож Кумарни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Унинг навбатдаги рақиби россиялик Виталий Дунайцев бўлади. Бу боксчи чорак финалда хитойлик Ху Хианхун тўсиғидан ўтди.
Ярим финал жанги 18 август кунига белгиланган.
***
Рио 2016да яна битта «Бокс эл-классико» си !!!
Ўзбекистон ва Қозоғистонлик боксчилар финалда !!!
Ўзбекистон ва Қозоғистон бокс мактаблари мана неча йилдирки бир-бирларига рақобат қилиб келишади. Бу рақобат натижасида бу минтақада бокс шу даражада ривож топдики, бокс деганда, бутун дунё Куба, АҚШ, Россия, каби давлатлардан ҳам олдин Ўзбек ва Қозоқ боксчиларини тушуна бошлашди. Осиёда ўтказиладиган чемпианатлардаку биринчи ва иккинчи ўринлар аллақачон «банд» қилиб бўлинган. Гуёки Ўзбек ва Қозоқ боксчилари бир-бирлари билан финалда баҳс олиб бориш учун, бошқа давлат боксчилари билан финалгача машқ қилиб олаётгандек таъсурот қолдиради. Энди бу икки давлат боксчилари жаҳон чемпианати ва олимпиада баҳсларини ҳам «ўзлариники» қилиб олишмоқчи. Мана шу саъйи ҳаракатларини натижасида ҳар икки давлатда ҳам бокс спорт тури юксак даражада ривожланди. Дунё бокси ҳар икки давлат боксчиларини тан олишга мажбур бўлишди. Икки давлат боксчиларини бир-бирлари билан кураши «бокс эл-классикоси» даражасига чиқди
Бугун ҳам катта эл-классико !!!
Финалгача бўлган йўлда фақат жаҳон ва олимпиада чемпионларини ер тишлатиб келаётган, Ўзбек бокси юлдузиларидан бири, «Роналдуни энг машхур мухлиси», Ўзбекнинг мард ўғлони Шахром Ғиёсов, финалда яна бир жаҳон чемпиони, Қозоғистонлик машхур боксчи, Данияр Маратович Елеусинов билан 69 кг вазн тойифасида олтин медал учун жанг қилади. Бу жангни бутун дунё бокс ишқибозлари билан биргаликда футбол фанатлари ҳам кутишмоқда.
Сўнгги фикрлар