Ўзбекистон-Франция дўстлик жамиятининг янги иш режаси тасдиқланди

Дўстлик, ҳамкорлик алоқалари жамият тараққиётига хизмат қилади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дўстлик жамиятининг 2016 йилдаги ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда дўстлик жамиятининг янги раиси, ижрочи директори ҳамда аъзолар таркиби сайланди. Унга кўра 2017 йил 3 майдан эътиборан ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти раиси, Француз филологияси кафедраси мудири Раҳима Ширинова ижрочи директор сифатида фаолият кўрсатадилар.
Фото Тулкина Эшбека.

Фото Тулкина Эшбека.
Фото Тулкина Эшбека.

Дўстлик жамиятининг 2017 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди. Режага кўра, мазкур жамият фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан халқаро алоқалар янада ривожлантирилади.
Йиғилишда нуфузли университетларда профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, Францияда Ўзбекистон маданиятини тарғиб қилишга бағишланган маърифий тадбирлар ўтказиш каби масалалар юзасидан келишиб олинди.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *