Бундан ташқари, ички истеъмол бозорида нархларни барқарорлаштиришга кўмак бериш Фондини ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу Фонд маблағлари ички бозордаги озиқ-овқат товарларига талаб ва таклифларнинг мавсумий ҳамда бошқа жиддий тебранишларини меъёрга солишга йўналтирилади. Бундай маҳсулотлар орасида биринчи навбатда – гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғлари, дон маҳсулотлари, ун, картошка, сабзи, пиёз ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга муҳим озиқ-овқат товарлари бор.
Республика ва ҳудудий комиссиялар жойларда асосий ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишни ўз вақтида амалга оширишни мувофиқлаштиради; ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида тизимли назорат олиб боради; Ўзбекистон МТРК, “Маҳалла” Жамғармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Фонд маблағлари ҳисобидан асосий ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши ва сотилиши жараёнларининг самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича чоралар кўради.
http://kun.uz/
Сўнгги фикрлар