Ўзбекни дунёга танитган шахс

Кўкда бургут парвоз қилса барча қанотларини ён атрофга ёйиб парвоз этади.

“Ислом Абдуғаниевичнинг сиёсий меросини қанча кўп ўргансак , унинг қандай улкан хазина эканини янада чуқурроқ англаймиз. Биз бу ибрат мактабига, унинг сабоқларига қаерда, қайси лавозимда бўлмайлик, доимо мурожаат қиламиз ва ундан ўзимизга ҳаётий дастур, қўлланма бўладиган янги-янги  фикр ва ғоялар топамиз”

                                                                                                       Шавкат  Мирзиёев

ик1

 Унинг қанотлари шамолда ҳилпирайди. Мовий осмонни забт этиш учун кўкларни қучади. Бургут парвозиданда янада юксакларда мағрур, камалакнинг сержило рангларидай кўкларда ҳилпираётган байроғим, тинчлик, осойишталик билан виқор ила хилпирамоқда. Шундай кунларга етказган мустақил Ўзбекистоним, ҳур она диёримнинг мард ўғлони, жасорат тимсоли Ислом Абдуғаниевич Каримов номи фахр билан тилга олинади.

Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк сиёсат арбоби, юртимизни собиқ мустабит тузум қарамлигидан озозд қилиб, Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирган халқ қаҳрамони, миллат ифтихори, тинчик қалқони.

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938-йилнинг 31-январида Самарқанд шаҳрида туғилди. Ёшлигидан серғайрат, меҳнатсевар қобилятли ва энг аввало қийинчиликлар олдида чўчимай олға бориш ҳислатлари мужассам ҳолда улғайди. Мактабни олтин медал билан билан тамомлади.  Ислом Абдуғаниевич Каримов  Ўрта Осиё Политехника  ва Тошкент Халқ ҳўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис–меҳаник ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Меҳнат фаолиятини 1960-йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлик заводида бошлаган. 1961-йилдан 1966-йилгача В. П. Чкалов номидаги Тошкент Авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи-муҳандис муҳандис-конструктор бўлиб ишлади. 1966-йилдаЎзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахасисликдан Республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлганйўлни босиб ўтди. Барча ишда ўзининг билими, юксак маънавияти, узоқни кўра олишлик қобилияти, теран ақли билан иш тутди.

1983-йилда Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри этиб тайинланди. 1986-йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисинингўринбосари, Республика Давлат план комитетининг Раиси этиб тайинланди.

1986-1989-йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти партия комитетининг биринчи котиби, 1989-йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартиясининг Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошига келиб собиқ иттифоқдаги ўзгаришлар ва ижтимоий-сиёсий вазият ўзбек халқининг мустақиллик учун бўлган курашини  тезлаштириб юборди. Қайта қуриш сиёсати ўз самарасини бермагач собиқ иттифоқда давом этган сиёсий жараёнлар мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмади. Мамлакат инқирозли ҳолатга келиб қолганлиги миллатлараро низоларни келтириб чиқарди.

1989-1990-йилларда собиқ иттифоқ таркибидаги Грузияда Тбилиси воқеалари, Озарбайжон ва Арманистонда Тоҳли Қорабоғ, Қирғизистондаги Ўш, Ўзбекистонда эса аввал  “пахта иши”, сўнгра Фарғона, Бўка, Паркент воқеалари мисолида кўриш мумкин. Ислом Каримов ана шундай мураккаб ва ўта зиддиятли бир пайтда ҳокимят тепасига келди. У ўзи раҳбар этиб сайланган Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитаси пленумининг 1989-йил 23-июндаги йиғилишидаёқ ўз позициясини аниқ ва равшан кўрсатиб берган эдилар. Жумладан, мамлакатни жар ёқасидан қайтариб олиш, минтақада миллатлараро тотувлик ва барқарорликни таъминлаш, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш кераклигини уқтирдилар.

Давлатимиз ўз мустақиллиги сари одимлаб тили ва маданиятини қайта тиклаш, миллий ва ма`навий қадриятларимизни халқимизга етказиш борасидаги ишлари дебочаси сифатида 1989-йил 21-октябрда Ўзбек тилига Давлат тили мақомини берган “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлигини қайд этиш лозим. Ушбу воқеа ўзбек халқи миллий ўз-ўзини англашнинг ўсиши, республикада миллатлараро ҳамжиҳатликни сақланиб қолиши пировард оқибатда республиканинг тинч йўл билан мустақилликка эришишида жуда муҳим ва катта аҳамият касб этди.                                                                                                                                                         Ўзбекистонда президентлик лавозими жорий этилди. Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистонниг Биринчи Президенти сифатида фаолият кўрсата бошлаганидан, 1990-йил 20-июнда Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам “Мустақиллик Декларацияси” қабул қилинди. Унда Ўзбек халқининг асрлар давомида қўлга киритган давлат қурилиши, маданий тараққиёт борасидаги бой тарихий тажрибаси ва анъаналари ҳисога олинди.  “Мустақиллик Декларатцияси” халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Шу кундан бошлаб республикада Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётига доир масалалар мустақил тарзда ҳал қилина бошланди.  Иттифоқда давом этган сиёсий воқеалар гирдобида 1991-йил 19-августда Марказда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди. Тўнтариш тарафдорларининг асл мақсадлари Иттифоқда яшовчи барча халқларнинг мустақилликка эришишига йўл қўймаслик, ҳамда мамлакатдаги парокандаликдан фойдаланиб қолиш эди. Орадан бир кун ўтгач Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари иштирокида қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Президент  Ислом Абдуғаниевич Каримов республика аҳаолисига мурожат билан чиқдилар ва Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигига эришиш йўли қатъий эканлигини таъкидладилар.                                                                                                                                                                                      Шундай мураккаб шароитда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши навбатдан ташқари сессияси чақирилди. Унда Ўзбекистон Мустақиллиги ҳақида қонун қабул қилинди. Олий Кенгаш “Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Республика Давлат Мустақиллиги тўғрисида Баёнот қабул қилинди. 1-сентябр Ўзбекистон Республикасининг  Давлат Мустақиллиги куни деб эълон қилди. Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз нутқларида бундай шодиёна, асрга татигулик кунни  халқнинг озодлик учун бўлган азалий орзулари ушалаётган дақиқаларни ўз нутқларида шундай эълон қилган эдилар. “Мен шу бугундан эътиборан 1-сентябрни жумҳуриятимизда  мустақиллик куни, умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф этаман«- деган эдилар. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг  “Мустақилликка эришиш остонасидаасарида  халқнинг орзу- истаклари, умидлари айтиб ўтилган. Уларнинг мана шундай олтин сўзлари эса ҳар биримизга қанот бўлади.  “Бизнинг ўз йўлимиз ва мақсадимиз бор. Бу йўл халқимизнинг манфаатига мос йўлдир ва биз унга нима бўлмасин қатъиян амал қиламиз”. Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақилликнинг аҳамиятига баҳо бериб шундай деган эдилар: “Муқаддас орзу ушалди-Ўзбекистон тинч, парламент йўли билан ўзининг ҳақиқий давлатчилигига эришди. Бу эса халқимизнинг кўп асрлик тарихида буюк воқеадир”.

Бугун Ватанимиз мустақиллигига 26 йил тўлган бир пайтда, ҳар бир юртдошимиз босиб ўтган мураккаб айни дамда шарафли йўлимизга назар ташлар экан, авваломбор бу улуғ неъматни халқимиз, юртимиз ҳаётида қандай буюк  аҳамият касб этгани ҳақида ўйлаши табиий албатта. Истиқлол шарофати билан Ўзбекистон аввало ўзининг мустақил мамлакат, мустақил давлат сифатидаги барча ҳуқуқларни қайта тиклади.

Халқимизга Ўзбекистон аталган Ватанни, унинг ер ости ва ер усти бойликларини топталган тарихимизни, оёқ ости қилинган тарихимизни оёқ ости қилинган қадрятларимизни айнан истиқлол қайтариб берди. Энг муҳими, халқимиз инсонийлик шаънини ғурурини, иззат-обрўсини, қадр-қимматини топди. Бундай қувончли воқеалар албатта Муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов номлари билан боғланади.

Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб халқимиз ўзининг асл тарихига, маънавий-маърифий, диний, ахлоқий қадриятларига эга бўлиш йўлини танлади. Бошимиз узра ҳурлик қуёши ўз нурларини тарата бошлади. Мустақиллик қуёшини бошимиз узра олиб келган Ислом Абдуг`аниевич Каримов ва уларнинг ватан равнақи, ривожланиши, жаҳоннинг улкан мамлакатлари қаторига юртимиз номи ҳам қўшилиши учун олиб борган ишлари эди. Энг асосийси, биз халқимиз билан бирга оғир синовларни ҳам енгиб ўтдик.

Давру давронлар гардидан соч соқоли оқарган тарих учун бу муддат капалак қанотини силкитган бир лаҳзадек туюлса, ўзбек халқи учун бу йиллар заҳмати, машаққати ва самараси асрларга тенг бўлди. Мамлакатимизнинг ички ва ташқи ҳаётида юз берган янгиланишлар, халқимизнинг турмуш тарзида, тафаккурида, қалбида рўй берган ўзгаришларни ўлчаш учун оташнафас шоиримиз Ғофур Ғулом айтганидек, “олтиндан тарози, олмосдан тош”- озлик қилади.

Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилинган куннинг ўзидаёқ мустақил давлат рамзларини жорий қилиш юзасидан амалий чоралар кўрила бошлади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи тўғрисида, республика гербининг нусхаси ва Давлат мадҳиясининг мусиқий баёни ҳақида махсус қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тамонидан 1991-йил 18-ноябрда, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи тўғрисида” ги Қонунини қабул қилди. 1992-йил 2-июлда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби”  тўғрисида Қонун қабул қилинди. 1992-йил 10-декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов давлат рамзлари тасдиқлангандан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кетаётганларида оммавий ахборот вакилларига берган интервюларида юзларида табассум ила шундай деган эдилар. “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносига келаётганда, байроқни кўрганда одамнинг кўз ёши чиқиши, Мен ўзимни қаттиқ одам деб ҳисоблайман, мени бошқалар қаттиққўл дейди, лекин шу пайт кўз ёши чиқишини мен табиий деб ҳисоблайман” — дейдилар. Нақадар олийжаноб, бағрикенг инсон. Ватан фидойиси. Ҳар бир инсон Ислом Абдуғаниевич Каримовдек серғайрат, ўз юртини, халқини севгувчи инсон бўлиши , улардан ўрнак олиб яшаши керак.

1992-йил 8-декабр куни Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси қабул қилинди. Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси  қабул қилинганлигини нишонлаш мақсадида Конститутция қабул қилинган кун 8-декабр Умумхалқ байрами сифатида эълон қилинди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясининг қабул қилиниши асосий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган буюк тарихий воқеа бўлди.  Президентимиз  Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида шундай келтирилади. “1992-йил 8-декабрда Мустақил Ўзбекистонимиз Конститутциясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди. Конститутция яратилиши ва ҳаётимизга татбиқ этилишида замонамизнинг буюк давлат арбоби, улуғ йўлбошчимиз Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хизмати беқиёс эканини  барчамиз яхши биламиз. Халқимиз онгу тафаккури, дунёқараши ва бутун ҳаётини тубдан ўзгартирган ушбу муҳим сиёсий ҳужжатни ишлаб чиқишда Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг концептуал аҳамиятга эга теран фикрлари мустаҳкам замин бўлди”. Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач жамиятда демократик жамият барпо этишнинг ўзига хос  ва ўзига мос модулини ишлаб чиқишда Ўзбекистон жамияти ривожининг назарий ва амалий асосини шакллантиришда, тараққиётнинг аниқ консептуал стратегиясини  ишлаб чиқишда    Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хизматлари беқиёсдир. Ислом Абдуғаниевич Каримов халқимизнинг тушкун руҳини кўтариш уларнинг қалбида эртанги кунга умид ва ишонч уйғотишни аввало Наврўз каби ўлмас қадрятларимизни тиклашдан бошладилар. Наврўзни Ўзбекистонда 21-март Умумхалқ байрами ва дам олиш куни дея эълон қилдилар. Ислом Абдуғаниевич Каримов  бу ҳақда ўзининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарида шундай деган эдилар: “Яқинда дам олиш куни деб эълон қилинган 21-мартда шарқдаги энг қувончли байрамлардан бири- Наврўзни бутун халқ билан бирга байрам қиламиз” (1990-йил 24-феврал).                                                                    Наврўз каби буюк маънавий меросни кўз қорачиғидек сақлаб авлоддан-авлодга безавол  етказиб келаётган ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам фақатгина тинчлик, омонлик, фаровонликни раво кўрадиган халқимизга юксак ҳурмат, эҳтиром туйғулари яққол намоён бўлганини таъкидлаш жоиз.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2016-йил 20-октябрда бўлиб ўтга “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал Демократик Партиясининг йиғилишидаги маърузасида шундай деб такидлаб ўтганлар: “Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг босиб ўтган умр йуллари, мустақиллигимизни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш борасидаги тарихий хизматлари барчамиз учун шу жумладан мен учун ҳам энг ёрқин ибрат намунаси ва катта ҳаёт мактаби бўлиб қолади. Буюк устозимизнинг сиёсий мероси у киши белгилаб берган тараққиётимизнинг асосий тамойиллари, устувор йўналишлар, мақсад ва вазифаларни тўлиқ амалга ошириш-биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир”. Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон Давлатининг асосчиси. Буюк давлат ва сиёсат арбоби. Улкан ишлар, тарихий ўзгаришлар, ватанимиз тараққий этиб жаҳонга юз очишидаги ҳаракатларнинг ташаббускори ва раҳнамосидир. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев  таърифи билан айтганда “Биринчи Президентимиз ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди. Ўзбекистон ғалла ва нефт мустақиллигига эришишида ишлаб чиқаришнинг ривожланишида Ислом  Каримов жонбозлик кўрсатди. Фермерлик ва тадбиркорликка кенг йўл очиб берди. Йиллар ўтиб иқтисодиётда эришилган улкан натижалар Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва татбиқ этилган сиёсатининг нақадар тўғрилигини кўрсатди.                                                                                                                                                       Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг бозор муносабатларига ўтиш учун қулай шароит ва кенг имкониятлар яратилди. Ўзимизга хос ва мос бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуришнинг асосий тамойиллари Президент  Ислом Абдуғаниевич Каримов  томонидан ишлаб чиқилиб дунёдаги ривожланган мамлакатлар томонидан тан олинди. Янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тамойиллари асосида ғоят масъулиятли ва мураккаб вазифа иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ишлаб чиқилди.                         Ислом Абдуғаниевич Каримов  “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан кучли иқтисодчи.                                                                                                                                                                                                                              Ислом Абдуғаниевич Каримов  Ўзбекистонниг  раҳбари сифатида асосан икки нарсани муштарак ҳолда олиб борди. Улардан бири мамлакатимизнинг ўз ижтимоий иқтисодий тараққиёт йўлини ишлаб чиқишда ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасини ўрганиш ва уларнинг бизга мақбул жиҳатларини ижобий жиҳатдан ўзлаштириш бўлса, иккинчиси— Ўзбекистон халқининг турмуш тарзи минталитети ва анъаналарига таянишдан иборат бўлди.  

    “Ўзбек модели” ни бугунги кунда демократик жамият барпо этиш учун муҳим, ўзига ҳос модели эканини дунёда кўплаб сиёсатшунос  етакчи олимлари ўрганмоқда ва уни таҳлил қилмоқдалар. Масалан; Россиялик тадқиқотчилар М. С. Гафарли, А. Г. Касаев, Германиялик  Левитин, Россия Фанлар Академиясининг академиги Ф. Бурлаский уни юксак баҳолашган.

Бугунги кунда мамлакатимизга инновацион ғояларни киритиш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш кичик ва ўрта бизнес ва фермерлик ҳаракатини чуқурлаштириш ва кенгайтириш муҳим масалалардан бири эканлигига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев  ҳам Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов бошлаб берган йўлларини давом эттириб, юртимизни янада ривожлантириш, жаҳон бозорида янада юксакликка эришиш, олдимизда турган долзарб масалалар бўйича ва барча соҳалар самарадорлигини янада ошириш учун 2017-2021- йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилиб унда асосан 5 та устувор йўналиш белгиланди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда  бу борада матонат ва жасорат кўрсатганликлари учун  “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Мустақиллик”, , “Амир Темур” орденлари билан тақдирланганлар. Шунингдек бир қанча ҳорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан ҳам мукофотланганлар.

Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Фанлар Академиясининг аъзоси. Иқтисодиёт, илм-фан, таълим-тарбия, спорт, санъат соҳалари, бунёдкорлик ишларига улкан ҳисса қўшган жонкуяр инсон.                                                                  Ислом Абдуғаниевич Каримов иқтисодиёт, илм-фан, таълим-тарбия соҳаларига қўшган улкан ҳиссаси учун кўплаб ҳорижий мамлакатлар университет ва академияларининг фахрий фан доктори ҳамда академиги этиб сайланганлар.

Ислом Абдуғаниевич Каримов жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, беқиёс ҳурматга сазовор бўлган дипломат десак янглишмаган бўламиз. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор тамойиллари Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бир қанча асарларида, маърузаларида ва нутқларида ҳар томонлама асослаб берилган.                                                                                                                                                        Шу маънода мамлакатимиз чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тенг ҳуқуқлилик асосида дипломатик савдо, иқтисодий, маданий, ижтимоий ҳамкорлик қилиш йўлини тутди. Хусусан 2010-йилгача бўлган даврда Ислом Абдуғаниевич Каримов саъй-ҳаракатлари билан дунёнинг 120 дан ортиқ давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатилди.  Ватанимиз тарихида яна битта муҳим воқеалардан бири 1992-йил 2-мартда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субекти сифатида БМТга аъзо бўлди.     1993-йил БМТ Бош Ассамблеясининг  48-сессиясида Ислом Абдуғаниевич Каримов маъруза қилдилар. 1995-йил БМТнинг 50 йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг тантанали йиғилишида нутқ сўзлаган Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримов асосий эътиборни бу ташкилотнинг фаолиятини янада кенгайтириш билан бир қаторда, яна минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, экстермизм, терроризм, наркобизнесга қарши кураш масалаларига қаратди. Шу билан бирга Марказий Осиё минтақаси халқлари учун ўта долзарб муаммо Орол масаласининг кўтарилиши муҳим аҳамият касб этди. Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримов ўтган вақт ичида дунёниг кўпгина нотинч минтақаларида жумладан Афғонистон ҳудудида илдиз отган диний ақидапарастлик  ва терроризм хавфидан жаҳон жамоатчилигини биринчилардан бўлиб огоҳ этдилар. Минтақа ва халқаро хавфсизлигига энг катта хавфлардан бири эканлигини таъкидлаб, узоқ йиллардан буён ушбу масала юзасидан Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан илгари сурилиб келаётган 6+2 дастурини 6+3 га айлантириш ташаббуси билан чиқди. Ўзбекистон Республикаси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг саъй-ҳаракатлари, узоқни кўра олишдек қобиляти, ташаббускорлиги, зийрак ва доноликлари билан НАТОнинг коллектив хавфсизликни таъминлашга қаратилган “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” лойихасини 1994-йилнинг июлида имзолади. 1995-2001 йиллар мобайнида “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” доирасида ўтказилган ҳарбий ўқув машқларида Ўзбекистон  Қуролли Кучлари бўлинмасининг тинчликни сақлаш кучлари, ўндан ортиқ ҳарбий машқларида қатнашдилар. Ўзбекистон давлатининг худудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучлар Чегара ва ички қўшинларини замонавий ислоҳотлар асосида ташкил этишга бошчилик қилдилар. Ислом Абдуғаниевич Каримов — “Миллий армиямиз, мустақиллигимизнинг тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдеворидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки армиянинг қудрати фақатгина унинг жанговор тайёргарлиги, ҳаракатчанлиги, энг янги қурол-яроғлар билан таъминлангани билан эмас балки Қуролли Кучларимиз сафлари профессионал тайёргарликка эга бўлган шахсий таркиб билан қай даражада тўлдирилгани, офицер, сержант ва аскарларнинг маънавий, ахлоқий, руҳий фазилатлари, уларнинг фаол ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқоди, она-Ватан тақдири учун масъулият ҳисси нақадар юксак экани билан белгиланади” — деган эдилар. Ватанни қадрлаш, севиш, энг олий тушунча эканлигини таъкидлаганлар.

Муҳтарам Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримов талабчан устоз, илму-маърифат донишманди, илғор педагог десак асло муболаға бўлмайди. Ислом Абдуғаниевич Каримов мутлақо янги таълим-тарбия тизими- Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини яратиш ва уни амалга оширишда бевосита етакчилик қилдилар. Мустақиллик йилларида таълим тизими фаолиятида ҳам улкан ўзгаришлар содир бўлди.                                                                                                                                                                                                                               Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” мазмунида баркамол шахс ва малакали мутахассисларни тарбиялаб вояга етказиш жараёниниг моҳияти берилгандир.                                                                                 Ислом Абдуғаниевич Каримов “Таълим Ўзбекистон халқи маънавиятига яратувчанлик фаолиятини бахш этди. Ўсиб келаётган авлоднинг барча энг яхши имкониятлари унда намоён бўлади, касб-кори, маҳорати узликсиз такомиллашади, катта авлоднинг доно тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга ўтади«- деб таълим тушунчаси миллий нуқтаи назардан таъриф берилган.

Муҳтарам Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз нутқларида “Ҳеч бир куч мамлакатни спортчалик дунёга тез танита олмайди” деб таъкидлаганлар. Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол ўстириш маънаний-маърифий ишларимиз марказида турган энг буюк вазифага айлангани айниқса қувончлидир. Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида  “Она ва бола” ижтимоий дастури қабул қилиниб оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди, перинатал марказлар, замонавий шифохоналар барпо этилди. Бундан ташқари мамлакатимизда “Умид ниҳоллари”, “Баркамол  авлод” ва “Универсиада” спорт ўйинларини ўз ичига олган уч босқичли ягона узлуксиз тизим шаклланиб, самарали фаолият кўрсатиб келаётгани ҳам соғлом авлод тарбиясида катта рол ўйнамоқда.  Унинг мевасини   спорт соҳасида ютуқларга эришаётган  ёшларимиз жаҳон ареналарида юксак марраларни эгалашларида кўришимиз мумкин. Бразилиянинг Рио-де Жанеро шаҳрида ўтказилган “Рио-2016” Олимпия ўйинларида олимпиадачиларимизлтин, 2та кумуш ва 7та бронза медалини қўлга киритдилар.  “Рио-2016 паралимпиада” сида  32 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон делегацияси тарихий натижани қайд этдилар. Спортчилар сонига нисбатан қо`лга киритилган медаллар сони бо`йича О`збекистон делегатсиясининг натижасини ҳозирга қадар дунёнинг бирорта мамлакати қайд этган эмас. 32 нафар спортчи билан 31та медалнинг қўлга киритилиши- спортчилар ва уларнинг сонига нисбатан медаллар кўрсаткичи бўйича паралимпиада тарихидаги энг яхши натижа эканлиги қайд этилган. Бундан ташқари битта паралимпиаданинг ўзида Ўзбекистон спортчилари 6 та Жаҳон,  7 та  Паралимпиада ва 12 та Осиё рекордини эътироф этилган. Бу ютуқларнинг барчаси Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг  ёшларга, спортга қаратган катта эътиборлари ва саъй-ҳаракатларининг натижасидир.

Республикамиз мустақиллигига эришганидан сўнг асрлар давомида халқнинг орзуси ҳисобланган миллий ва диний қадриятлар тикланди. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бу борадаги ташаббуслари таҳсинга сазовордир.  Зеро, маънавий-диний қадрятлар ҳаётимига шу қадар сингиб кетганки уларсиз биз ўзлигимизни тасаввур эта оламаймиз.                                                                                                              Ислом Абдуғаниевич  ўзларининг “Юксак маънавият-енгилмас куч”  асарида шундай ёзадилар: “Кўп асрлар мобайнида халқимиз қалбидан чуқур жой олиб, ҳаёт маъносини англаш, миллий маданиятимиз ва турмуш тарзимизни безавол сақлашда муқаддас динимиз қудратли омил бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Нега деганда инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, оҳиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, меҳр-шафқат сингари ҳалқимизга мансуб бўлган фазилатлар айнан шу заминда илдиз отади ва ривожланади”                                                                                                                                                  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг  1991-йил 11-апрел ва 20-июндаги Фармонларига асосан “Ийд-ал Фитр” (Рўза ҳайит) ва “Ийд-ал Адхо (Қурбон) ҳайитлари юртимизда дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Ислом конференсияси ташкилоти АЙСЕСКО томонидан Тошкент шаҳрига 2007-йилда  “Ислом маданияти пойтахти” деган ном берилиши шу муносабат билан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасидан далолат бермоқда.                                                                               Мустақиллик йилларида буюк аждодларимизнинг номлари қайта тикланди. Уларнинг ҳоклари ётган масканлар муқаддас қадамжоларга айлантириб янги меъморий обидалар барпо этилди. Ўзбекистонда 7000 дан зиёд тарихий ва маданий ёдгорликлари борлиги сабабли дунёдаги 10 та етакчи мамлакатлар қаторига киради. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари эса ЮНЕСКОнинг  Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Биринчи  Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов  шундай таъкидлаган эдилар: “Жаҳон тарихидаги энг муҳим маданий ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ўта ноёб ҳодиса- Буюк ипак йўли айнан шу шаҳарлар ва маданият марказлари орқали ўтган. 1997-йил 11-ноябрда Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримов тамонидан “Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Қатор йиллардан буён Самрқанд шаҳрида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали ҳам қувончли бўлди.                                                                                                                                                       Ватанимиз озодлиги йўлида шаҳид кетган Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир каби жасур шоир ва  ёзувчиларнинг номлари абадий-бадий мероси тикланиб ҳурмати жойига қўйилди. Муҳтарам Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан Тошкентда мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси  барпо этилди. 2001-йил май ойидаги фармонларига мувофиқ 31-август “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” деб эълон қилинди. Иккинчи жаҳон урушида жонини фидо этган халқимизнинг фарзандлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида “Хотира майдони” барпо этилди. Урушда ҳалок бўлган, бедарак йўқолган, ватан тинчлиги учун жонини фидо қилган мард ўғлонлар номлари 35 жилддан иборат “Хотира китобига” зарҳал ҳарфлар билан ёзилиши юртимиз тарихида ибратли, маънавий воқеа бўлди.                                                                                                                                     Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан мусиқа, санъат соҳаларида ҳам юксак ишлар амалга оширилди. Ёшларимизга яратилаётган имкониятлар натижасида жаҳон саҳналарида миллатимиз, ўзлигимиз куй-қўшиқлари жарангламоқда. Бир қанча чет элликлар ўзбекона куйларимизга катта қизиқиш билдиришмоқда. Мусиқа соҳасида Ислом Абдуғаниевич Каримов шундай деган эдилар — “Бу ёруғ оламда тили, дини ва урф одати турлича бўлган юзлаб миллат ва элатлар яшайди, лекин уларнинг барчасини бирлаштирадиган бир восита борки уни бошқа ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди бу-мусиқа, бу-оҳанг, бу-тарона”.

Академик Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзларидан бебаҳо илмий, ижтимоий, сиёсий мерос қолдирдилар. Ватанимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг  “Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура” (1996),  “Биздан озод ва обод Ватан қолсин” (1996), “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” (1996), “Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби” (1997), “Хавфсизлик ва барқарорлик тараққиёт йўлида” (1998), “Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз” (1999), “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт- пировард мақсадимиз” (2000), “Хавфсизлик ва тинчлик учун барчамиз  курашмоғимиз керак” (2002), “Ўзбек халқи ҳеч қачон ва ҳеч кимга қарам бўлмайди” (2006), “Юксак маънавият-енгилмас куч” (2008), “Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” (2009), “Ўзбекистон Мустақилликка эришиш остонасида” (2011), “Она ватанимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир” (2015) ва бошқа асарлари ҳамда маърузалари баён қилинган ғоялари асосида ривожланишнинг равон йўлига чиқиб олди. Бунинг амалий исботини мамлакатимизнинг қудрати ва иқтисодий салоҳияти тобора ортиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати юксалиб бораётганида кўриш мумкин. Ислом Абдуғаниевич Каримов  асарларида кўтарилган ғоялар Ўзбекистонда Миллий ғоянинг яратилишига асос бўлди. Миллий г`оя ҳамда миллий мафкурани шакллантириш, ёшларимизни зарарли мафкуралардан ҳимоя қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, онгли  ҳамда ватан тараққиёти учун хизмат қиладиган қилиб вояга етказиш  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг  “Ўзбекистон ХХI- асрга интилмоқда”, “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт –пировард мақсадимиз”, “Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк келажакка  ишончдир”, “Жамиятимиз мафкураси  халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин”, “Юксак маънавият-енгилмас куч”  асарларида бу ҳақдаги фикрларини баён қилиб берганлар. Дарҳақиқат, халқимизни турли мафкуравий таҳдидлардан асраш, жамиятда мафкуравий имунитет ҳосил қилиш учун уни аввало тараққиёт қонунларини ўзида чуқур акс эттирадиган соғлом инсонпарвар мафкура билан қуроллантириш зарурлиги уқдирилмоқда. Фуқароларимиз аввало ёшлар мустақил дунёқарашга эга бўлиб, уларда миллий истиқлол ғоясини англаш ҳисси шаклланса биз учун мутлақо ёд ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди. Инсон ўзи ғояларини яратади, улардан куч-қувват олади, ўзи яратган ғоялари инсоннинг онги ва шуурини, тафаккури ва эътиқодини эгаллаб, унинг соҳибига айланади. Шу боисдан миллий ғоя бизга сув ва ҳаводек зарур.   Республикамиз истиқлолдан сўнг нафақат қурилиш, таълим-тарбия, санъат, спорт соҳаси, балки қишлоқ хўжалиги  борасида ҳам юқори ўринларга чиқиб олди. Бунда қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳалари  катта аҳамият касб этади. Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида озиқ-овқат  мустақиллигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди. Мамлакатимизда етиштириладиган мева-сабзавотлар саломатлик учун фойдали микроелементлар, озиқ-овқат рационида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга бойлиги туфайли ноёбдир. Шунинг учун ҳам ўзбек заминида етиштириладиган мева ва сабзавотлар юқори нуфузга эга бўлган ҳақиқий брендларга-товар белгиси айланиб бу маҳсулотларни сотиб оладиган мамлакатларда улар юксак рақобатбардошлиги билан ажралиб туради.  Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги 10та етакчи давлат қаторида туради.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, барча соҳаларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ривожланмаган соҳа қолмади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти  Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизда рўй берган тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамосидир.  Муҳтарам Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий, юракларимизда мангу қолади. Улардаги мардлик, жасорат, ватанга садоқатлилик, фидоийлик биз ёшларга ҳамиша ўрнак бўлади.Халқимизнинг улуғ фарзанди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳар бир юртдошимизнинг қалбидан чуқур жой олган, катта-ю кичикнинг бирдай қадрли инсони эди. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари биз учун ва келажак авлод учун ҳам ёрқин ибрат мактабидир.

2017-йил 25-январда Ўзбекистон Республикаси  Президенти  Шавкат Миромонович Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш  тўғрисида” ги Қарори халқимиз тамонидан илиқ кутиб олинди.  Ўзбекистон Республикасининг  Биринчи Президенти  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳайкаллари мамлакатимиз пойтахти  Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ўрнатилиши шаҳримиз мехмонлари учун зиёратгоҳларга айланиб бормоқда.

Мен учун ушбу мақолани ёзиш жуда оғирлик қилди, менга зарур бўлган тажриба, амалиёт ва назария кераклигини англаб етдим. Буюк инсонларнинг фаолиятини маҳоратли журналистлар ва ўз касбининг усталари жамиятимиз учун ўта зарур эканлигини яна бир бор ҳис қилдим.

Менга ёзишга туртки бўлган ҳолат, 2016-йил 2 сентябрь куни  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти бутун юртимизни ларзага солгани  эди.  Ўзбекистон тарихида бундай оғир мотам куни бўлганини эслай олмайман. Шунда мен ўз  олдимга мақсад қўйдим бу — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг фаолиятини ва босиб ўтган йўлини ўрганишни. Мен бу мақсадимга эришиш  ва ўз устимда ишлаш учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети иккинчи сиртқи таълимга хужжатларимни топширдим ва  талабалик  бўлиш бахтига муяссар бўлдим.

  Зилола Рисбоева,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети

Миллий ғоя,маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши

иккинчи сиртқи таълим талабаси 

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. Sobir:

    Ислом Каримов Ўзбекистон ёшлари учун ўрнак оладиган ва унинг илмий, сиёсий, иқтисодий, маънавий ва маърифий, мафкуравий соҳадаги ишларини ўрганишимиз ўта муҳим ва долзарб масалалардан ҳисобланади. Муаллиф жуда катта ишга қўл урган. Ислом Каримовнинг фақат маънавий ишларини ёки сиёсий жараёнларини ёритилганида бир тамонлама бўлиб қоларди. Оддий талаба учун бошланиши ёмон эмас, сизга орзуингизга етишиш учун омад тилаб қоламан!!!

  2. Тохиржон:

    Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг илмий меросини ўрганиш ёшларимиз учун битмас ва туганмас хазина. У киши олиб борган сиёсати туфайли эл ичида тириклиги вақтида «ДОДА» (тошкент шевасида) вафотидан кейин ҳалқ ичида «ИСЛОМ ОТА» деган буюк номга эга бўлди. ЗИЛОЛАХОН сиз камтарлик билан «мақолани ёзишда менга амалиёт ва назария етмади» деб тан олишингиз бу катта жасорат. Сизга катта рахмат! Олдингизда сизни келажак кутмоқда !!!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *