Ўзбек тилига кириб келаётган янги атамалар қонунчиликка жорий этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган.
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунчалар ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилиши таъминланади;
бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига мувофиқ таҳрир қилинади;
ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонунчиликка жорий этади ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиб, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишлари аниқлайди;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси аъзоларининг рўйхати:
Шуҳрат Турсунович Ризаев — “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди, комиссия раиси
Минҳожиддин Мирзажонович Ҳожиматов — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, комиссия раиси ўринбосари
Шуҳрат Самардинович Сирожиддинов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор, комиссия раиси ўринбосари
Муртазо Маматқулович Қаршибоев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири
Абдусамат Эрназарович Раҳимов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти
Абдуғаппор Каримжонович Қирғизбоев — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири, тарих фанлари доктори, профессор
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан вакил
Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов —Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти
Сирожиддин Салохович Саидов — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири
Низомиддин Мамадалиевич Маҳмудов — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор
Азамат Ҳамидович Зиёев — ЎзРФА Тарих институти директори, тарих фанлари доктори
Нурислом Тўхлиев — Халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори
Эшқобил Жўраевич Шукуров — “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир
Иброҳим Усмонович Ғафуров — Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адиб, таржимон
Хуршид Набиевич Дўстмуҳаммадов — Филология фанлари доктори, ёзувчи
Абдуваҳоб Паттахович Мадвалиев — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари номзоди
Мирза Тўйчиевич Кенжабоев — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, шоир
Муҳаммат-Али Аҳмедов — Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Иномжон Мамасодиқович Азимов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети факультет декани, филология фанлари номзоди
Баҳодир Нурметович Каримов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор
Эркин Нормаматович Аъзамов — “Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Дурдона Сиддиқовна Худойберганова — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори
Нодиржон Жонузоқович Холбутаев — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари
Исажон Абдурайимович Султонов — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи
Зайнобиддин Шаробиддинович Абдирашидов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори, PhD
Тўра Мирзаев — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, академик
Ёрқинжон Рахмоналиевич Одилов — ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори
Жаббор Холович Эшонқулов — Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи директори, филология фанлари доктори
Шуҳрат Норқизилович Кўчимов — Тошкент давлат юридик университети профессори, филология фанлари доктори
Иброҳим Жўраевич Юлдошев — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор
Маъруфжон Муҳаммаджонович Юлдошев — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти, филология фанлари доктори
Бахтиёр Ражабович Менглиев — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори
Ҳамидулла Болтабоев —Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори
Қосимжон Позилович Содиқов — Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, филология фанлари доктори
Ҳадича Собировна Муҳитдинова — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, педагогика фанлари доктори; филология фанлари номзоди
Ғайбулла Боллиевич Бобоёров — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, тарих фанлари доктори
Омонулла Бўриев — ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори
Аъзам Абдулла — Физика-математика фанлари доктори, академик
Аҳмаджон Мелибоев — “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири
Равшан Жомонов — Хореография олий мактаби ўқитувчиси, филология фанлари номзоди
Абдусаттор Жуманазаров — ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Қўлёзмалар институти катта илмий ходими, адабиётшунос
Исроил Усмонович Шамсимуҳамедов — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, филология фанлари номзоди
Комилжон Шаробитдинович Тожибоев — ЎзРФА Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, академик
Шавкат Абдуллаевич Аюпов — ЎзРФА Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик
Шуҳрат Абдуманопович Эгамбердиев — ЎзРФА Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик
Ҳотам Бахранович Ашуров — ЎзРФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори, техника фанлари доктори
Бахтиёр Собиржонович Зокиров — ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори
Рихси Исахўжаевич Исаев — Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, техника фанлари доктори
Бахтиёржон Бакирович Акбаралиев — Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди
Гулшан Асадовна Асилова — Божхона институти профессори, филология фанлари доктори
Аббосхон Собирхонович Тўраев — ЎзРФА Биорганик кимё институти директори ўринбосари, кимё фанлари доктори, академик
Дониёр Султонбоевич Яхшибоев — Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди
Содиқжон Холиқназарович Абдуназаров — ЎзРФА Ботаника боғи директори, география фанлари номзоди.
Сўнгги фикрлар