Ўзи нима гап?

Истеъдодли ёш журналист Азиза Қурбонова ЎзМУ Журналистика факультети

магистратура босқичида таҳсил олиб, Ахборот хизматлари мавзуида магистрлик диссертациясини ёқлаган. Қатор йиллар нуфузли идораларнинг Ахборот хизматларида самарали фаолият кўрсатди. Айни пайтда у Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали бўлим катта муҳаррири, ижтимоий тармоқлардаги «Микрофон кўтарган аёл» саҳифалари блогери. Талабалик йиллиаридаёқ ўзининг ёрқин истеъдоди, фаоллиги, одоби ва бошқа ибратомуз фазилатлари билан Устозлари меҳрини қозонган Азиза Қурбонованинг Яқинда «Шуҳрат» медали билан тақдирлангани Журфак жамоасига ҳам кўтаринки руҳ бахшида этди.

ЎзМУ Журналистика факультети 1-курс талабаларининг таклифига биноан шу қутлуғ даргоҳимизда Азиза Қурбонованинг «Ижодий маҳорат мактаби»ни ташкил этиш режалаштирилмоқда, дейди Дониш домла унинг қуйидаги мақоласини ўқишни тавсия этиб.

1а
«ЎЗИ НИМА ГАП?»
Деярли 3 йил аввал тайёрланган «Ўзи нима гап?» нинг авариялар ҳақидаги сонини бир обуначим жўнатиб, «нега интернетдаги муҳокамаларга индамаяпсиз, сиз ҳам йўлдаги қоидабузарларни съемка қилиб, «козёллик» қилиб пул топмоқчи бўлганларни оқлайсизми?» дебди.
Ҳа, оқлайман. Мен йўл қоидабузарлари ҳақида хабар бердиганларни чақмачақар деб билмайман. Очиғи, бизнинг бир-биримиздан бошқа нажотимиз йўқ. Мана 3-4 йил бўлди, йўллар бўйлаб ўрнатилган, республика бўйлаб ярми ишламайдиган муляж камералар бизни тарбиялай олмади. ЙҲХХ ходимлари эгнидаги боди-камералар ҳам уларни-ю бизларни коррупциядан даволай олмади. Ҳатто қатъий карантин бўлиб, машина ҳаракатланиши чекланган 2020 йилда ҳам 1962 киши (2018 йилда 2500 киши) ўлиб кетибди. Охирги 5 йилда эса 13 мингдан зиёд фуқаро аварияда ҳалок бўлган. Бутун умр ногирон бўлиб қолганлар, моддий мулкига зарар етганлар эса бундан бир неча баробар кўп.
Қоидабузарликни кузатиш ва қайд этиш, жазолашда изчиллик йўқлиги, бутун республикада техник ресурслар етмаслигини ҳамма кўриб турибди. Ҳа, давлат бирмунча осонроқ ечимлардан бирини танлади. Яъни бир-биримизга жонли радар қилиб қўйди.
Мен ejarima.uz дан рўйхатдан ўтиб қўйдим. Ўзим доимий ҳайдовчига айланганда агар биров менинг қоидабузарлигимни тасвирга олса, уни сўкмайман. Жазоимни оламан-тўлайман-хулоса қиламан. Агар мен бировнинг йўлда ҳуқуқбузарлик қилганини кўрсам, уни тасвирга оламан, кейинги сафар чўнтагидан қийналиб пул чиқариб жарима тўлаганда ўйлаб «газни босади»(қоида бузади).
Сайтда кўрдим, хабар берган киши рағбатлантириш турини ўзи танлаши мумкин экан (телефонининг ҳисобини тўлдириши, хайрияга ўтказиши, картага ўтказиши ёки рағбатлантиришдан воз кечиши). Буни кимдир пул учун қиладими, ёки чин фуқаролик позициясиданми, бир-биримизни шундай тарбиялашимизда ёмонлик кўрмайман.
Аввал йўл инфратузилмасини тўғрилайлик деб кутиб ўтираверсак, кейинги 5 йилда яна икки баравар кўпайган ўлимлар статистикасига қараб бош чайқаб ўтираверамиз. Ҳамма самара берган тажрибалар ишлатилиши керак. Айтганчи, kun.uz да йўллар сифати бўйича ёзилган мақолада шу жарималардан тушаётган маблағлар фақат ИИВ ходимларини рағбатлантириш учун сарфланишини ўқигандим. Шу мантиқданми ўзи?
Икки фикрга бўлинган омма бир-бирини айблаши доим осон, бир-биримизни ҳақорат ва самосуд қилгунча давлатнинг ваколатли органларига савол қўяйлик, тўланган жарималарни яна ўзимизга қайтаришсин: » Хавфсиз тезлик», «хавфсиз йўл», «хавфсиз пиёда» , «хавфсиз машина» концепцияси ишлайдиган сифатли йўллар кўринишида.
YOUTUBE.COM
O’zbekistonda YTH tufayli kuniga 5-6 kishi vafot etmoqda
O’zi Nima Gap?

Азиза Курбонова

_________________________________________________

Юқоридаги мақолага фейсбукда муносабатлар

  • Koreyada 5 yil ichida 4 martta jarima keldi. Biror martta kameraga tushib jarima olmadim. Hammasi ortdagi mashinalarni videoga olib jo’natgani orqasidan keldi. Rostdanam ancha ehtiyotkor qilib tarbiyaladi bu koreys haydovchilar. Hozir kameradan ko’ra orqada mashina bormi yo’qmi qarab keyin qaror qabul qiladigan bo’lganmiz. 
    Nima bo’lgandayam yaxshi ish emas.
    • Olimjon Abdushukurov

      айнан нима яхши иш эмас?

    • Азиза Курбонова

      Har doimgidek kursdoshimiz hushyor. 

      Bir-birini sotish ham yaxshimas, qoidani buzish ham yaxshimas.
      Lekin ba’zi payt arzimas narsalarga videoga tushurib jarimaga topshirib yuborishsa alam qiladi.
    • Olimjon Abdushukurov

      бунақа жавоб кутмагандим. Узоқ ёзгим келдию мендан ҳам тузукроқ ёзганлар бор, фақат ўқиб чиқ, илтимос:

      «Коронавирус қонунлари». Пандемия давридан олинадиган тажриба ҳақида
      KUN.UZ
      «Коронавирус қонунлари». Пандемия давридан олинадиган тажриба ҳақида

      «Коронавирус қонунлари». Пандемия давридан олинадиган тажриба ҳақида

      Азиза Курбонова

      O’qib chiqdim. Lekin odamlarda diyonat bo’lishi kerak degan fikrda qolaman. Xabar qilish kerak bo’lgan holatlar bilan xabar qilish shart bo’lmagan holatlarni inson o’zi ajrata olishi kerak.

      Arzimas narsalarniyam videoga olib bir kishi uchun jabr qilish yaxshimas. Yo’lda hamma narsa bo’lishi mumkin. Haydovchi haydovchini tushunishi kerak. Jiddiy qoidabuzarlik bo’lsagina xabar qilib chora ko’rish tarafdoriman.
      Diyonatli jamiyat rivojlanishi kerak.
  • Тўлиқ қўшиламан, аямай юбориш керак, шунда сал тартиб бўлган бўлармиди..
  • Мен хам буни козёллик деб хисобламайман. Гражданлик позицияси, қонун барчага баробар, жаримасига чидасанг қоидани буз, деган бўлардим. Аммо, шунча жаримадан тушаётан пуллар йўлларни ремонтига ишлатилишини талаб қилайлик? Йўлларни ахволиниям расмга олиб судга жўнатиб, ўз хаққимизни талаб қилайлик? Ахир йўл ремонти учунам доим солиқ тўлаймизку, машиналарни кўплигини қаранг, ахир озмунча пул тушадими бу солиқдан? Ердан ойгача йўлни асфальт қиворса бўларди бу жаримаю солиқларни пулига
    Masalan ttz diadora chorrahasi, doim damaslar peshexodni yolini tosib olishgan, borib aytsang lolilik qilib janjal qiladi, svetofor yongan paytda peshexod bazi paytda chorraxa tomonga chiqib keyin ozi yoliga tushadi. Ertalab pikda damaslar metrogacha qizilmi vstrechniymi, peshexodmi qaramay bosishadi. Hozi chastniklaga bu ishni bergandan.keyin sal kamaydi
    Ishga borib kelguncha asab ming bo‘ladi, lekin biron martta videosinimi, fotosinimi jo‘natish haqida o‘ylamabman, xatto tushib urushib ketgan vohtlarim bo‘gan
    • Bek Bek

      урушганиздан нима фойда бўлган.?. Беш минутдан кейин ўша ~баран~ хайдовчи кейинги қоидабузарликни қилиб кетвуради. Бировни туртиб ё мошинасига ё инсонларнга зиён етказсачи? Яхшилаб жарима тўлатсангиз ўйлааб бузадиган бўлади кейинги сафар ва жамиятгаям, давлатаям, пулини эхсон қиворсангиз кимнидир рўзғоригаям харна ёрдам бўларди

      Мохира Султанова

      har bir qilganlarimiz yomonlik uchun baribir jazolanamiz albatta

      Bek Bek

      ёмонлик деб ўйлаганиз келажакда бир инсонни хаётини сақлаб қолиш бўлсачи?

      Aziza Qurbonovani fikrlarini to’liq qo
  • Узбекчилик кетмайди!!! Инсон хаети учун хавф тугдирдими, бонг уриш керак!!!
    Азизахон масалага тугри ендошган!!!
  • Agar qoidani buzsam g’ing demay to’layman, chunki qoidani buzgan bo’laman. Birovdan ayb qidirguncha, odam sal o’ziga qarasada. Indamasang ba’zi haydovchilar ustingdan haydab ketishga ham tayyor. Ulardagi adrenalinni balki shalpaygan hamyon bosib qo’yar.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *