ЎзМУга Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор тайинланди
Раҳматуллаев Илёс Орзумуродович Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув ишлари бўйича 1-проректори этиб тайинланди.
У 1968 йилда Навоий вилояти Нурота туманида туғилган. 1990 йилда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетини, 1993 йилда Москва инженерлик-физика институтини тамомлаган. 1993-1996 йилларда Москва инженерлик-физика институти кундузги бўлими аспирантурасида таҳсил олган. Физика-математика фанлари доктори, доцент.
Қатор йиллар “Кореолан” масъулияти чекланган жамиятида, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети физика факультетида, “Фонон” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида, Тошкент давлат техника университетида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
2016 йил 2 июндан буён ЎзМУ Фотоника кафедpаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Илёс Раҳматуллаев изланувчан олим, кўплаб ўқув қўлланмалар, дарсликлар муаллифи.
ЎзМУ Ахборот хизмати
Сўнгги фикрлар