ЎзМУдан меҳр-мурувват нури таралур

Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университетидан уззу-кун меҳр-мурувват нурлари таралиб туради. Шу даргоҳнинг Ижтимоий фанлар факультетида «Меҳр-мурувват» масалалари назарий жиҳатдан ўрганилиб, тадқиқ этилса, амалиётида бутун университет жамоаси фаол иштирок этади. Ҳар байрамда ўнлаб ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёрдамга муҳтож оилаларга меҳр-мурувват кўрсатилади. Бу хайрли ишларга университет ректори Авазжон Раҳимов бош-қош, ижодкор ёшлар йўлдош бўладилар.

урш4

Бир гал 90 ёшдан ошган уруш ногиронини йўқлаб ҳовлисига борганимизда Журналистика факультети талабаси Муслима Омонқулова атоқли шоир Муҳаммад Юсуфнинг “Меҳр қолур” шеърини ўқиб бергани ёдимда. Ўшанда юраклар сел бўлиб кетди. Келинг, шу шеърни яна бир бора ёдга олайлик.

Ўтар қанча йиллар тўзони,

Юлдузлар — кўз ёши самони.

Ўтар инсон яхши-ёмони,

Меҳр қолур, муҳаббат қолур.

Қорачиғда порлаган ўша,

Иқболига чорлаган ўша,

Дунёни тор айлаган ўша –

Меҳр қолур, муҳаббат қолур.

Анор, сенинг юзларинг, сулув,

Хумор сенинг кўзларинг, сулув,

Ёдда қолмас сўзларинг, сулув,

Меҳр қолур муҳаббат қолур.

Оқиб кетди сувларда Тоҳир,

Зуҳро йиғлаб қолди қон бағир.

Келганда ҳам қиёмат охир,

Меҳр қолур, муҳаббат қолур…

Нима дейсан, эй, ғаюр инсон?

Ғийбатларинг қилди мени қон.

Сен ҳам бир кун ўтурсан, инон,

Меҳр қолур, муҳаббат қолур!

Эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват кўрсатилган жойда файзу барака бўлади. Жонажон Миллий университетимиз шунинг учун ҳам меҳрга кон, нақадар файзли бўлса ажабмас. Кўпнинг дуоси кўл бўлур, деганларидек, дорилфунунимизга қилинаётган дуолар замирида оламча маъно мужассам.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида декабрь – «Меҳр-мурувват» ойлиги сифатида эълон қилинганини ЎзМУ жамоаси қизғин қўллаб-қувватлайди. Мазкур ойлик доирасида яна қатор тадбирлар ўтказилади, айрим эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олинади.

Тилагимиз, барчамизни меҳрдан айирмасин, мурувватли бўлиш зийнатимизга, фазилатимизга айлансин.

Дониш домла

Декабрь – «Меҳр-мурувват» ойлиги

Декабрь – «Меҳр-мурувват» ойлиги

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида декабрь – «Меҳр-мурувват» ойлиги сифатида эълон қилинганди. Мазкур ойлик доирасида кўплаб тадбирлар, хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
 
photo5202173434296117843.jpg
Бундан 26 йил илгари Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан ногиронларга оид долзарб масалаларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, уларни ижтимоий ҳаётга ва ривожланиш жараёнларига мослаштириш мақсадида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида эълон қилинган.
photo5202173434296117842.jpgБугунги кунда дунёда тахминан бир миллиард, Ўзбекистонда 600 мингдан ортиқ имконияти чекланган шахс мавжуд.
Юртимизда имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда. Давлат томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда имконияти чекланган ёшларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида декабрь – «Меҳр-мурувват» ойлиги сифатида эълон қилинди. Мазкур ойлик доирасида кўплаб тадбирлар, хайрли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Кеча Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ҳамкорлигида «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбирга имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган болалар ва ёшлар таклиф этилиб, улар учун тайёрланган махсус байрам дастури ва ажойиб саҳна кўринишлари намойиш этилди.
– Коллежимизда таҳсил олаётган 41 нафар имконияти чекланган ўқувчиимиз билан бирга тадбирда иштирок этдик, – дейди Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежи бошланғич ташкилот етакчиси Алимуҳаммад Омонов. – Ўқувчиларимизга иссиқ кийим-кечаклар, кундалик ҳаётда ишлатиладиган буюмлар каби турли совғалар тақдим этилди. Улар бугунги байрам тадбиридан бир олам қувонч билан қайтишди.photo5202173434296117844.jpg
Тадбир давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сўзга чиқиб, тадбир меҳмонларини байрам билан қутладилар.
Тадбир якунида таклиф этилган меҳмонлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.​​
http://uza.uz/oz/society/dekabr-me-r-muruvvat-oyligi-04-12-2018

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *