Бунёд Баҳромович Баҳромбеков Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевга ўринбосар, янги тузилган «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ижрочи директори этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот «Kun.uz»га республика прокуратураси томонидан тақдим этилган.
«Ёшлар келажагимиз» жамғармаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 июндаги фармони билан тузилган, унга бу йил учун 770 миллиард сўм маблағ ажратилган. Жамғарма маблағларидан ёшларнинг бизнес лойиҳалари учун йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредитлар берилиши кўзда тутилган.
Айни вақтда 32 ёшда бўлган Бунёд Баҳромбеков 2009 йили Миллий университетни ҳуқуқшунос мутахассислиги билан тамомлаган. Меҳнат фаолиятини ўша йили Ҳамза (ҳозирги Яшнобод) туман прокуратурасида бошлаган. 2014 йилдан Тошкент шаҳар прокуратурасида, 2015 йилдан эса Ўзбекистон Бош прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган.
У 2018 йилдан бошлаб Бош прокуратура Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
https://kun.uz/50820292
Сўнгги фикрлар