ЎзМУда Ўзбекистон-Исроил халқаро амалий анжуман ўтказилади

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон

технологиялар институти ҳамкорлигида 2019 йил 13-17 май кунлари “STEMM”Scientific Program of the Uzbek-Israel Conference (Science – Technology – Education – Mathematics – Medicine) илмий-амалий конференцияси ўтказилади. Конференция Бухоро, Самарқанд, Тошкент шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

ХИТ – Халон технологик институти XXI-аср инновацион технологияларининг инсон учун энг муҳим муаммолари ечимини топишга ҳаракат қилади. Конференцияда вазирликлар, парламент, ишлаб чиқариш вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, рақамли соғлиқни сақлаш, электрон тижорат, таълим технологияси, маҳсулот тавсифи соҳаларида эришилган катта маълумотли ахборотларни ҳаётга тадбиқ қилиш масалалари кўрилади. Унда исроиллик 30 дан зиёд олим ва мутахассислар иштирок этадилар.

ЎзМУда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Исроил халқаро амалий анжуманида “Илм, Технология, Таълим, Математика, Медицина” (Science+Technology +Education+Mathematics+Medicine) мавзуларида маърузалар тингланиб, бу борада тажриба алмашилади. Чунончи, қатор соҳаларда комплекс анализ, потенциаллар назарияси, математик моделлаштириш масалалари, инновацион ривожланиш тенденциялари, замонавий рақамли технологиялар, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон технологиялар институти ўртасида 2018 йил 4 июлда имзоланган ҳамкорлик шартномасига асосан ўтказилаётган мазкур анжумандан кўзланган мақсад: рақамли технологиялар, таълим, математика медицина соҳалари билан шуғулланувчи икки давлат мутахассислари ҳамкорлигини янада такомиллаштириш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Анжуман давлат илмий-техник ва халқаро илмий хамкорлик дастурлари билан боғлиқ ҳолда ўтказилади. У амалий жиҳатдан математика, физика, механика, ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фанлари, тиббиёт, техника фанлари йўналишлари бўйича давлат илмий-техник дастурлари билан узвий боғлиқдир.

Мазкур анжуман мамлакатимизда фаннинг устивор йўналишлари бўйича илмий-техник дастурларини амалга ошириш, илм-фан йўналишида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ёш олимларни соҳага жалб қилиш ҳамда уларни соҳанинг етук мутахассислари билан алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Илмий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, мамлакатимиздаги қатор олий таълим муассасалари вакиллари, ёш олимлар, мутахассислар, катта илмий ходим-изланувчилар ва магистрантлар иштирок этишлари кўзда тутилмоқда.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

***

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон технологиялар институти илмий ҳамкорлигига оид фотолавҳалар

рекХол4

рекХол5

рекХол1рекХол2рекХол3

рекХол7рекХол6

ЎзМУ Ахборот хизмати архивидан

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *