Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Дарё»га маълум қилишича, талабаларга яратиладиган имтиёзлар қуйидагилардан иборат:

  • Филиалда тўлиқ «5» баҳога ўқийдиган талабалар учун 1 миллион сўмдан вилоят ҳокимининг стипендияси берилади;
  • Бир йилда бир маротаба барча талабалар учун ўғил, қизларга қишги ва ёзги кийимлар бир маротаба бепул берилади;
  • «5» баҳога контракт асосида ўқийдиган талабалар учун контракт маблағини ҳомийлар томонидан тўлаб берилади;
  • Ётоқхонада яшайдиган талабалар учун нонушта, тушлик ва кечки овқат 4 йил мобайнида ҳомийлар томонидан етказиб берилади;
  • Филиалга қабул қилинган талабалар ҳамда дарсларни юқори савияда ўтказиб, яхши натижа кўрсатган ўқитувчилар бир йилда бир маротаба Япония, Россия ва Жанубий Кореяда бир ойлик ўз малакаларини ошириб келади.

https://daryo.uz/k/2019/07/12/ozmuning-jizzax-filialida-alochi-talabalarning-kontrakti-homiylar-tomonidan-tolab-beriladi/