ЎзМУ академиги Амударё тумани мактабларида маҳорат дарси ўтмоқда

Атоқли олим ва профессор-ўқитувчиларнинг шаҳарлардан олис-олисларда

жойлашган қишлоқ мактабларида ўқувчилар билан учрашув, давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари ўтишлари ўзига хос анъанага айланмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳи айни дамларда Қорақапоғистон Республикаси Амударё тумани мактабларида ана шундай маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишмоқда.

1 2 3

Тумандаги 15 ва 82 мактаб иқтидорли ўқувчиларида академик Азимбой Садуллаевнинг маҳорат дарслари катта қизиқиш уйғотди.

Мактаб жамоаларига 2 та телевизор, 500 га яқин математика ва бошқа фанларга оид китоблар совға қилинди.

– Амударё тумани таълим муассасаларида фаолият кўрсатишаётган бир гуруҳ зиёлилар бу ерда улғаяётган ўғил-қизлар орасида иқтидорлилар кўплиги, бироқ, илм-фан сирларини пухта ўрганиш, ижод қилиш учун шароит етарли эмаслиги ҳақида ҳукуматимиз идораларига мурожаат қилишган,– дейди академик Азимбой Садуллаев.– Дарҳақиқат, мазкур туманда Математика, Физика, Кимё, Биология каби муҳим фанлар бўйича махсус мактаб интернатлар бунёд этиш мақсадга мувофиқ экан. Манғит шаҳрида фаолияти тўхтатилган Академик лицей Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Педагогика институти қошидаги мактаб интернатга айлантириш имкониятлари мавжудлиги аниқланди. Келгусида бу хайрли ишлар амалга оширилса, 5-11 синф ўқувлари учун катта қулайлик яратилади.

Очиқ мулоқотларда 2020 йилда мазкур туманда фан олимпиадаси ўтказиш режаси ишлаб чиқилди.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ газетаси мухбири

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *