ЎзМУ жамоаси 5 ташаббус ижросига бел боғлади!
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари
Маданият саройи катта залида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 24 май куни ЎзМУда бир гуруҳ бир гуруҳ олимлар ва талабалар билан суҳбатини экран орқали катта қизиқиш билан тингладилар. Бу тадбир давлатимиз раҳбари билан бамисоли юзма-юз мулоқотдек ажиб таассурот қолдирди.
Юртбошимизнинг мамлакатимизда илм-фанни тубдан ривожлантириш, юксак натижадорликка йўналтирилган ихтисосликлар бўйича миллий лабораториялар тизимини яратиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, халқаро рейтингларда мамлакатимиз фани нуфузини кўтариш бўйича баён этган ғоялари ва қатор ташаббуслари илм аҳлининг айни кўнглидаги гаплар эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети негизида илмий мактаблар яратиш, нанотехнологиялар, материалшунослик, яримўтказгичлар физикаси, биофизика ва биохимия, биотехнологиялар бўйича олимлар авлодини шакллантириш бағоят муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур учрашувда тўртта йўналиш бўйича доимий комиссиялар тузишга келишиб олинганини профессор-ўқитувчилар теран англаб етдилар. Маълум бўлишича:
Биринчи комиссия илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини доимий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатади.
Иккинчи комиссия олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни ҳамда таълим сифатини таҳлил қилади ва унга баҳо беради.
Учинчи комиссия олий ўқув юртларидаги маънавий-маърифий ишлар, 5 та ташаббуснинг амалга оширилишини таҳлил қилади.
Тўртинчи комиссия олий таълим ва илм-фан соҳасида салмоқли ютуқларга эришган хориждаги ватандошларимизни юртимизда мутахассислиги бўйича фаолиятга жалб қилиш бўйича иш олиб боради.
Олимлар, профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, талабаларга замонавий шарт-шароит яратиш, улар орасидан бўлажак илм-фан вакилларини топиб, камолга етказиш борасида билдирилган фикрлар ЎзМУ жамоасини тўлқинлантириб юборди.
Давлатимиз раҳбари белгилаган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов аввало университетимиз жамоаси фаолиятига танқидий-таҳлилий баҳо берди.
– Университетимизга Миллий мақом берилганига 19 йил бўляпти. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар салмоғи кам эмас. Бироқ, бу билан қаноатланиб қолмаслигимиз керак. Ютуқлар – ўзимизники! Камчиликларимиз-чи? Илмий салоҳиятимизни оширишимиз, турли соҳалар учун энг зарур тадқиқотлар устида жиддий изланишимиз лозим. Миллий мақомга яраша ишлашимиз кераклигини изоҳлашга ҳожат йўқ. Республика олий таълим муассасалари учун таянч университетга айланишимиз даркор. Бу вазифаларни бажаришга қодир академик ва профессорларимиз бор. Ортимиздан фикритеран, иқтидорли тадқиқотчилар етишиб келмоқда. Хориж тажрибасини ўрганиш, улар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларимиз етарли,– деди Ректор куюнчаклик билан.– Мана, кўриб турганингиздек, Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга тақдим этилган бешта ташаббус бугун ўзини жамият тараққиётига хизмат қилишга бурчлиман, деган инсонларнинг шуурини уйғотиб юборди. Масалан, шу пайтгача катта бир таълим даргоҳининг раҳбари сифатида менинг университет фаолиятини ташкил этиш, ўқув дастурлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар муаммолари каби тўғридан-тўғри ваколатимга кирадиган ишларим кўлами мавжуд эди. Очиғини айтганда, бу ишлар шу даражада бир-бирига боғланиб кетган эдики, бошимизни кўтаришга вақт тополмасдик. Ўз ваколат доирамизда ишлаб, керакли, кераксиз ҳисоботлар билан машғул бўлиб қолаётгандек. Ён-атрофимизда эса мамлакатимиз тараққиёти, айтиш мумкинки, даврни ўзгартириш, омманинг дунёқарашини шакллантириш билан боғлиқ туб ислоҳотлар бошланиб кетганидан бироз бўлса-да, кечроқ хабар топдик. Бевосита ўз фаолиятимиздан келиб чиқадиган бўлсак, беш ташаббуснинг барчаси бизга ҳам тегишлидир. Буни амалга оширишда университетнинг ички имкониятлари етарли. Биз беш ташаббус берган илҳом билан ўз режаларимизни ишлаб чиққанмиз. Ҳозир бунга тайёргарлик кетяпти. Ҳатто Олмазор туманидаги маҳаллалар, мактаб мутасаддилари билан биргаликда шу ишларни амалга оширяпмиз ҳам. Келгусида буни республика бўйича жорий қиламиз. Фанда юқори кўрсатгичларга эришган олимпиада ғолиблари, халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган ёш мутахассисларнинг амалиётини мактабларда ўтказишга киришганмиз. Олмазор туманида 35 та мактаб бор, улардан 3 таси ихтисослашган ўқув муассасаси. Илғор талабалар, бўлғуси педагогларимизни ёзги оромгоҳларга жалб этиш орқали беш ташаббус йўналишлари бўйича ёшлар онгига таъсир этиш, уларда адабиёт, санъат, тасвирий санъат, компьютер технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил этишга эришиш бош мақсадимиздир. Худди шундай амалий учрашувлар машғулот кўринишида қатор мактабларда ҳам амалга оширилади. Бу ташаббус республика бўйича қанот ёзаётган экан, ҳеч ким бу хайрли ишдан ўзини четга тортмаса керак. Бир гуруҳ фидойи профессор-ўқитувчиларимиз бугун бу ишларга катта иштиёқ билан киришиб кетган. Бироқ, бу борада қилишимиз зарур бўлган ишларимиз жуда кўп. Бугун кимдандир кўрсатма кутиб ўтирадиган давр ўтди. Ҳар бир профессор-ўқитувчимиз ўзлари ташаббус кўрсатишлари зарур. Давлатмиз раҳбарининг “Зиё нури – олийгоҳдан бошланади” деган сўзлари замирида оламча маъно мужассам.
Тадбирда сўзга чиққан академик Азимбой Саъдуллаев, Математика факультети профессори Азиз Ворисов ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг зиёлиларга билдирган катта ишончини оқлашимиз зарурлиги, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида ўз таклиф ҳамда мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.
Тўлқин ЭШБЕК,
ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари
***
ЎзМУ жамоаси 5 ташаббус ижросига бел боғлади!
Архив фото
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари Маданият саройи катта залида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 24 май куни ЎзМУда бир гуруҳ бир гуруҳ олимлар ва талабалар билан суҳбатини экран орқали катта қизиқиш билан тингладилар. Бу тадбир давлатимиз раҳбари билан бамисоли юзма-юз мулоқотдек ажиб таассурот қолдирди.
Юртбошимизнинг мамлакатимизда илм-фанни тубдан ривожлантириш, юксак натижадорликка йўналтирилган ихтисосликлар бўйича миллий лабораториялар тизимини яратиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, халқаро рейтингларда мамлакатимиз фани нуфузини кўтариш бўйича баён этган ғоялари ва қатор ташаббуслари илм аҳлининг айни кўнглидаги гаплар эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети негизида илмий мактаблар яратиш, нанотехнологиялар, материалшунослик, яримўтказгичлар физикаси, биофизика ва биохимия, биотехнологиялар бўйича олимлар авлодини шакллантириш бағоят муҳим аҳамият касб этади. Мазкур учрашувда тўртта йўналиш бўйича доимий комиссиялар тузишга келишиб олинганини профессор-ўқитувчилар теран англаб етдилар. Маълум бўлишича:
Биринчи комиссия илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини доимий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатади.
Иккинчи комиссия олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни ҳамда таълим сифатини таҳлил қилади ва унга баҳо беради.
Учинчи комиссия олий ўқув юртларидаги маънавий-маърифий ишлар, 5 та ташаббуснинг амалга оширилишини таҳлил қилади.
Тўртинчи комиссия олий таълим ва илм-фан соҳасида салмоқли ютуқларга эришган хориждаги ватандошларимизни юртимизда мутахассислиги бўйича фаолиятга жалб қилиш бўйича иш олиб боради.
Олимлар, профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, талабаларга замонавий шарт-шароит яратиш, улар орасидан бўлажак илм-фан вакилларини топиб, камолга етказиш борасида билдирилган фикрлар ЎзМУ жамоасини тўлқинлантириб юборди.
Давлатимиз раҳбари белгилаган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов аввало университетимиз жамоаси фаолиятига танқидий-таҳлилий баҳо берди.
– Университетимизга Миллий мақом берилганига 19 йил бўляпти. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар салмоғи кам эмас. Бироқ, бу билан қаноатланиб қолмаслигимиз керак. Ютуқлар – ўзимизники! Камчиликларимиз-чи? Илмий салоҳиятимизни оширишимиз, турли соҳалар учун энг зарур тадқиқотлар устида жиддий изланишимиз лозим. Миллий мақомга яраша ишлашимиз кераклигини изоҳлашга ҳожат йўқ. Республика олий таълим муассасалари учун таянч университетга айланишимиз даркор. Бу вазифаларни бажаришга қодир академик ва профессорларимиз бор. Ортимиздан фикри теран, иқтидорли тадқиқотчилар етишиб келмоқда. Хориж тажрибасини ўрганиш, улар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларимиз етарли,– деди Ректор куюнчаклик билан.– Мана, кўриб турганингиздек, Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга тақдим этилган бешта ташаббус бугун ўзини жамият тараққиётига хизмат қилишга бурчлиман, деган инсонларнинг шуурини уйғотиб юборди. Масалан, шу пайтгача катта бир таълим даргоҳининг раҳбари сифатида менинг университет фаолиятини ташкил этиш, ўқув дастурлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар муаммолари каби тўғридан-тўғри ваколатимга кирадиган ишларим кўлами мавжуд эди. Очиғини айтганда, бу ишлар шу даражада бир-бирига боғланиб кетган эдики, бошимизни кўтаришга вақт тополмасдик. Ўз ваколат доирамизда ишлаб, керакли, кераксиз ҳисоботлар билан машғул бўлиб қолаётгандек. Ён-атрофимизда эса мамлакатимиз тараққиёти, айтиш мумкинки, даврни ўзгартириш, омманинг дунёқарашини шакллантириш билан боғлиқ туб ислоҳотлар бошланиб кетганидан бироз бўлса-да, кечроқ хабар топдик. Бевосита ўз фаолиятимиздан келиб чиқадиган бўлсак, беш ташаббуснинг барчаси бизга ҳам тегишлидир. Буни амалга оширишда университетнинг ички имкониятлари етарли. Биз беш ташаббус берган илҳом билан ўз режаларимизни ишлаб чиққанмиз. Ҳозир бунга тайёргарлик кетяпти. Ҳатто Олмазор туманидаги маҳаллалар, мактаб мутасаддилари билан биргаликда шу ишларни амалга оширяпмиз ҳам. Келгусида буни республика бўйича жорий қиламиз. Фанда юқори кўрсатгичларга эришган олимпиада ғолиблари, халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган ёш мутахассисларнинг амалиётини мактабларда ўтказишга киришганмиз. Олмазор туманида 35 та мактаб бор, улардан 3 таси ихтисослашган ўқув муассасаси. Илғор талабалар, бўлғуси педагогларимизни ёзги оромгоҳларга жалб этиш орқали беш ташаббус йўналишлари бўйича ёшлар онгига таъсир этиш, уларда адабиёт, санъат, тасвирий санъат, компьютер технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил этишга эришиш бош мақсадимиздир. Худди шундай амалий учрашувлар машғулот кўринишида қатор мактабларда ҳам амалга оширилади. Бу ташаббус республика бўйича қанот ёзаётган экан, ҳеч ким бу хайрли ишдан ўзини четга тортмаса керак. Бир гуруҳ фидойи профессор-ўқитувчиларимиз бугун бу ишларга катта иштиёқ билан киришиб кетган. Бироқ, бу борада қилишимиз зарур бўлган ишларимиз жуда кўп. Бугун кимдандир кўрсатма кутиб ўтирадиган давр ўтди. Ҳар бир профессор-ўқитувчимиз ўзлари ташаббус кўрсатишлари зарур. Давлатмиз раҳбарининг “Зиё нури – олийгоҳдан бошланади” деган сўзлари замирида оламча маъно мужассам.
Тадбирда сўзга чиққан академик Азимбой Саъдуллаев, Математика факультети профессори Азиз Ворисов ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг зиёлиларга билдирган катта ишончини оқлашимиз зарурлиги, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида ўз таклиф ҳамда мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.
Тўлқин ЭШБЕК, ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари
http://xs.uz/uzkr/post/ozmu-zhamoasi-5-tashabbus-izhrosiga-bel-bogladi
Har bir professor o’qtuvchilarimiz beshta ustivor tashabbusdan ruhlangan holda, o’z tashabbuslarini amalga oshirar ekanlar, biz yosh avlod ham bor salohiyatimizni ishga solamiz.
Albatta,menga ham Sobitjonova Kamolaning fikri yoqdi.Gul guldan rang oladi deganlaridek,biz ustozlardan ibrat olamiz.Bu besh ustuvor yoʼnalish,uzoqni koʼzlab,xalqaro standartlar asosida ishlab chiqilgan.Milliy universitetining har bir fan oʼqituvchisi,har bir talabasi bu borada targʼibot olib borsa,juda katta oʼzgarishlar boʼlar edi.Chunki biz eng yoshi katta universitet ya’ni tayanch oliygoh talabalarimiz.
Assalom alekum ustoz bu uchrashuv haqida bizga ma’lumot berganingiz uchun rahmat bundan juda xursand bo’ldik. Ustoz avvalo uzr so’rayman yuqorida bergan ma’lumotingizda bir guruh degan so’zni ikki marta yozib yuboribsiz.
Prezidentimizning beshta tashabbusidan ruhlangan holda, bugungi kunda UzMU ning jonkuyar o’qtuvchilari ham yosh avlodning kelajigini o’ylagan holda, UzMU da ham beshta tashabbus ijrosiga bel bog’laganligi biz talablarni ruhlantirdi. Rahmat ustoz.
Ushbu beshta tashabbusning amaliy ahamiyati jamiyatni tubdan takommilashtirish bilan birga, yoshlarga oid siyosatning mavqe maqomini ulig’laydi,albatta. bundan tashqari ayol-qizlarimiz uchun yaratilgan shart-sharoyitlar bunga yaqqol dalildir. muhimi har tomonlama yutuqqa erishamiz. maqsad ham shu — kuchli fuqarolik jamiyatini barpo etishdir.
Мана шу бешта ташаббуснинг мақсади- биз ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс қилиб, ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаш, кучли фуқаролик жамиятини яратиш, етук кадрлар чиқазишдадир. Профессор домлалар ўз ташаббусларини амалга оширишар экан биз ҳам бор кучимизни, салоҳиятимизни ишга соламиз!
Bu beshta ustuvor tashabbus juda o’rinli, lekin ustoz nega aynan bu tashabbusni prezidentimiz kelib-ketkanlaridan so’ng ta’dbiq qilmoqda, buni avvalroq qilishni imkoni yo’qmidi