Сўнгги икки йилликда мамлакатимизда илм-фан ривожига ҳисса қўшаётган
фидоий олим ва зиёлиларни қўллаб-қуватлашга катта эътибор берилмоқда. Янги қад ростлаётган ўқув муассасаларида таълим жараёнини нафақат замонавий технологиялар асосида ташкил этиш, балки машғулотларни бевосида амалиёт билан боғлиқ равишда олиб бориш учун барча шарт шароитлар яратилмоқда. Хусусан, илм-фан ва таълим интеграция жараёнларини янада ривожлантиришда кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг март ойи якунида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бир гурух математик олимлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ташкил этилган “Математик физика ва комплекс анализ” мавзусида бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этишди.
Мазкур конференцияда Италия, Франция, Шевеция, Исроил, Туркия ва бошқа ривожланган давлатларнинг математик олимлари иштирок этишди. Конференция давомида илм-фандаги ютуқлар, долзарб муаммолар , янги йўналишлар анжуман қатнашчилари диққат марказида бўлди. Айниқса, физика-математика фанлари доктори, профессор Гулмирза Худойбергановнинг “Кўп комплекс ўлчамли анализнинг классик сохалар муаммолари”га бағишланган илмий маърузаси муҳокамаси конфренция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, физика-математика фанлари доктори, профессор Е.М.Чирка комплекс анализ сохаси бўйича Ўзбекистонда яратилган мактабнинг ютуқлари асосида буюк тарихий олимлар Ал Хоразимий, Ал Фарғоний, Мирзо Улуғбекларнинг анъанаси давом этаётганлигини, бу эса илм-фан тараққиёти йўлидаги муваффақият эканлигини эътироф этиб ўтди.
Дарҳақиқат, бугун республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида юқори интеллектуал муҳитни яратишга эътибор қаратилиб, бунда, аввало, илмий салоҳиятни юқори босқичга кўтариш мақсад қилиб олинган. Табиийки, бу таълим сифати ва самарадорлигини ошишига ижобий таъсир кўрсатади. Доимо изланиш, ўрганиш, билим, тажриба ва малака ошириб бориш ҳар бир педагогнинг, илм аҳлининг вазифаси ҳисобланади.
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-international/382
Сўнгги фикрлар