ЎзМУ-Сорбон университетлари қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қатор йиллардан

буён Франциянинг нуфузли олий таълим муассасалари билан илмий-маърифий ҳамкорликни изчил ривожлантириб келмоқда. “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти томонидан қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мазкур дўстлик жамият таклифига биноан жорий йил 6 март куни Франция давлатининг Сорбон Нувел Париж – 3 университети делегацияси ЎзМУга ташриф буюрди.

ф1 ф2 ф3

Икки университет вакиллари давра суҳбатида ЎзМУ Ўқув ишлар бўйича биринчи проректори Давлатбой Жумабоев аср тенгдоши бўлган университетимиз илмий салоҳияти ва мактаблари, Хорижий филология факультети Француз тили кафедраси томонидан амалга оширилаётган хайри ишлар, хусусан, французча адабиётларнинг ўзбек тилига ва ўзбекча нодир асарларнинг француз тилига бевосита таржима қилинаётгани, ҳамкорликда қатор анжуманлар ўтказилаётгани яхши самара бераётгани ҳақида сўз юритди.

Сорбон Нувел Париж – 3 университети Қиёсий адабиётшунослик кафедраси мудири Александр Строев, Таржимонлар ва гидлар тайёрлаш олий мактаби директори Фаиза Ал Касем, Тил ва адабиёт факультети директори Кристел Кавалла ўз сўзларида ЎзМУ ва Сорбон университети ўртасида халқаро илмий, услубий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш, чунончи, Сорбон Нувел Париж – 3 университети магистрларининг педагогик стажировкасини ЎзМУда ўтказиш юзасидан ўз таклифларини баён этдилар.

Давра суҳбарида ЎзМУ француз ва инглиз йўналишида таҳсил оладиган магистрлар ҳамда ўқитувчилари илмий стажировкасини Сорбон Нувел Париж – 3 университетида ўташи, мазкур илм маскани профессорларининг илмий тадқиқотларга раҳбарлик ва оппонентлик қилишлари, ҳамкорликда дарслик, ўқув қўлланмалари яратиш борасида фикрлашиб олинди. Сорбон Дофин университети Таржимонлар ва гидлар тайёрлаш олий мактаби билан ҳамкорликда ЎзМУда магистратура мутахассислигини очиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Ўзбек адиблари асарлари тражималарини француз мутахассислари таҳриридан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур таклифлар ва ғояларни амалга ошириш мақсадида икки университет вакиллари 5 йил муддатга шартнома тузишга келишиб олдилар.

 

Раҳима Ширинова,

Ўзбекистон Миллий университети профессори,

“Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти Ижрочи директори

http://uzmu.uz

***

ЎзМУ ва Сорбонна университетлари қўшма лойиҳаларни амалга оширади

ЎзМУ ва Сорбонна университетлари қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қатор йиллардан буён Франциянинг нуфузли олий таълим муассасалари билан илмий-маърифий ҳамкорликни изчил ривожлантириб келмоқда. “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти томонидан қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мазкур дўстлик жамияти таклифига биноан Франция давлатининг Сорбонна Нувел Париж – 3 университети делегацияси ЎзМУга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида ташкил этилган давра суҳбатида ЎзМУнинг илмий салоҳияти ва мактаблари, хорижий филология факультети француз тили кафедраси томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, французча адабиётларнинг ўзбек тилига ва ўзбекча нодир асарларнинг француз тилига таржима қилинаётгани, ҳамкорликда қатор анжуманлар ўтказилаётгани яхши самара бераётгани ҳақида сўз юритилди.
photo5190823459230427622.jpg
Сорбонна Нувел Париж – 3 университетининг қиёсий адабиётшунослик кафедраси мудири Александр Строев, Таржимонлар ва гидлар тайёрлаш олий мактаби директори Фаиза Ал Касем, Тил ва адабиёт факультети директори Кристел Кавалла ЎзМУ ва Сорбонна университети ўртасида халқаро илмий, услубий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш, чунончи, Сорбонна Нувел Париж – 3 университети магистрларининг педагогик стажировкасини ЎзМУда ўтказиш юзасидан ўз таклифларини баён этди.
Давра суҳбатида ЎзМУнинг француз ва инглиз йўналишида таҳсил оладиган магистрлар ҳамда ўқитувчилари илмий стажировкасини Сорбонна Нувел Париж – 3 университетида ўташи, мазкур илм маскани профессорларининг илмий тадқиқотларга раҳбарлик ва оппонентлик қилиши, ҳамкорликда дарслик, ўқув қўлланмалари яратиш борасида фикрлашиб олинди. Сорбонна Дофин университети Таржимонлар ва гидлар тайёрлаш олий мактаби билан ҳамкорликда ЎзМУда магистратура мутахассислигини очиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Ўзбек адиблари асарлари таржималарини француз мутахассислари таҳриридан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур таклифлар ва ғояларни амалга ошириш мақсадида икки университет вакиллари 5 йил муддатга шартнома тузишга келишилди.
http://uza.uz/oz/society/zmu-va-sorbonna-universitetlari-shma-loyi-alarni-amalga-oshi-08-03-2019

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *