ЎзМУ талабалари очиқ халқаро интернет олимпиадасида олтин ва кумуш медаллари соҳиблари бўлдилар!

Кимё фани бўйича бетакрор илмий мактабига эга бўлган Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтидорли талабалари дунёнинг турли минтақаларида ўтказилаётган очиқ халқаро интернет олимпиадаларида фаол иштирок этишиб, ғолиблик шоҳсупаларидан муносиб ўрин эгалламоқдалар. Ўтган йили Кимё факультети талабаларидан икки нафари ана шундай халқаро интернет олимпиадаларида кумуш медалларни қўлга киритган бўлсалар, 2018 йил 16 март куни ўтказилган навбатдаги очиқ халқаро интернет олимпиадасида 3 курс талабалари Жалолиддин Хушвақтов олтин, Давронжон Абдувоҳидов кумуш медал соҳиби бўлдилар!

кимё1 кимё2

Мазкур нуфузли олимпиаданинг ҳал қилувчи босқичида Ўзбекистон, Россия, Беларусия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон каби давлатларнинг 165 та олий таълим муассасаларидан 1443 нафар талабалар иштирок этдилар. 180 дақиқа давом этган онлайн олимпиада нақадар ҳаяжонли ўтганини тасаввур этиш қийинмас.

Ниҳоят, олимпиада натижалари эълон қилинди. Унга кўра Кимё фани бўйича 85 та олий таълим муассасасидан 372 нафар талабалар куч синашган мазкур турда Миллий университетимиз иқтидорли талабалари энг юқори пағоналардан ўрин эгаллаганлари қувончли ҳолдир.

– Бир пайтлар «Дунёнинг таниқли кимёгарлари» китобини ўқиб, ундан муносиб ўрин олган кимёгар академиклар – Обид Содиқов, Шукур Толипов, Собир Юнусов, Малик Набиев, Карим Аҳмедов, Ҳамдам Усмоновларга ҳавас қилганман,– дейди мазкур очиқ халқаро интернет олимпиадасида олтин медаль соҳиби Жалолиддин Хушвақтов.– Бу улуғ устозлар ҳам биз каби талабалик йиллари қанча олимпиадаларнинг ғолиблари бўлганлари шубҳасиз. Ана шу улуғ устозлар изидан бориб, келгусида мамлакатимиз кимё фани ривожига ўз инновацияларим билан муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *