ЎзМУ талабаси “Биз коррупцияга қаршимиз!“ мегатанлови ғолиблари сафида!

ЎзМУ кимё факультети 4-курс талабаси Шуҳрат Бобоев порахўр шахсларни жазога

тортиш билан коррупцияга чек қўйиб бўлмаслигини, қачонки, бу иллатга қарши барчада, айниқса, ёшларда муросасиз муносабат қарор топса, уни илдизи билан йўқотиш мумкинлигини жуда яхши билади. У бу мавзуни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилаётган қатор маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб, депутатлар, ҳуқуқшунослар ва бошқа мутахассисларнинг сурмазмун маърузаларини қунт билан тинглаб ўргангани яхши маълум. Шундай экан, Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Биз коррупцияга қаршимиз!“ мегатанловида ғолиблар сафидан ўрин эгаллаган зукко талабамизни самимий муборакбод этиб, келгусида ҳақиқат тантанаси йўлида то абад намуна кўрсатиб юришига омадлар тилаб қоламиз, дейди Дониш домла қуйидаги хушхабарни ўқишни тавсия этиб.

“Биз коррупцияга қаршимиз!“ мегатанлови ғолиби Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритди

“Биз коррупцияга қаршимиз!“ мегатанлови ғолиби Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритди

Порахўр шахсларни жазога тортиш билан коррупцияга чек қўйиб бўлмайди. Қачонки, бу иллатга қарши барчада, айниқса, ёшларда муросасиз муносабат қарор топса, уни илдизи билан йўқотиш мумкин.

Бунга эса самарали тарғибот билангина эришиш мумкин. Зеро, ҳар бир жиноят, хусусан, коррупция замирида ҳам билимсизлик, қонунларни, ўз ҳуқуқларини билмаслик ётади.
Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Биз коррупцияга қаршимиз!“ мегатанлови жамиятда коррупцияга оид қонунчилик тарғиботини кучайтириш ва фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасизликни кенг тарғиб этишга қаратилган.
Юртимизда илк бор ташкил этилган мазкур мегатанлов якунига етди. Пойтахтимизда танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилган мегатанловнинг “Коррупция – тараққиёт кушандаси” деб номланган номинациясига мактаб, коллеж ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабаларидан 22 минг иншо келиб тушган.
Иншолар таҳлилида ёш авлодда коррупциядек зарарли иллатга қарши тоқатсизлик, муросасизлик борлиги, уларда ана шундай фуқаролик позицияси шаклланаётгани аён бўлди.
Танлов нафақат “Энг яхши иншо“, балки “Энг яхши журналистик материал”, “Энг яхши блогпост”, “Энг яхши ижтимоий ролик” номинациялари бўйича ҳам ташкил этилди.
Икки ой давом этган танловга 56 журналистик материал, 89 блогпост, 8 ижтимоий ролик тақдим этилиб, материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳоланди.
Танловга тақдим этилган материалларнинг энг саралари ижтимоий тармоқларда ёритиб борилди. Бу ҳам танлов ҳақида кенг жамоатчилик фикрини ўрганишда муҳим аҳамият касб этди.
Танлов ғолибларига Apple iPhone X, Samsung Galaxsy S9 смартфонлари, ноутбук ва телевизор каби қимматбаҳо совғалар топширилди.
“Энг яхши иншо” йўналишида ғолиб бўлган иштирокчи таҳсил олаётган Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактаб моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида ушбу муассасага 10 миллион сўм миқдорида маблағ тақдим этилди.
Мегатанлов доирасида Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси ҳам ўтказилди. Бу тадбир фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини билиши, уларни рўёбга чиқаришига амалий кўмак беришга қаратилди.
Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритиш имконини берувчи мазкур акцияда 15 минг 368 нафар иштирокчи фаол қатнашди. Эътиборлиси, мазкур тадбир доирасида адлия органлари томонидан 171 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, тегишли ташкилотлардан фуқаролар фойдасига 500 миллион сўмга яқин маблағни ундириш бўйича судларга даъво аризалари киритилди.
Ушбу танловда Орифжон Одилов (“Жомбой” газетаси мухбири) танловнинг мутлақ ғолиби, деб топилди ҳамда Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритди.
Бундан ташқари, ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловда фаол иштирок этган Шуҳрат Бобоев, (ЎзМУ кимё факультети 4-курс талабаси) ҳамда Аброр Отабоев (ЎзЛиДеП Фарғона вилояти кенгаши бўлими мудири) ҳам диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 Н.Абдураимова, ЎзА​​
http://uza.uz/oz/society/biz-korruptsiyaga-arshimiz-megatanlovi-olibi-malayziyaga-ikk-06-12-2018

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *