ЎзМУ халқаро тоифадаги кадрлар тайёрлайди

Ўзбекистон ҳамда Россия Федерацияси ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан биргаликда «Молиявий таваккалчиликни бошқариш ва суғурта қилиш» ва «Ижтимоий соҳанинг бизнеси ва молия» бакалавр дастурларининг яратилиши ҳамкорликнинг муҳим қадамларидан биридир.

Суғурта бозори учун мутахассисларни тайёрлаш сифати жуда муҳим. Суғурта таълим тизими нафақат иқтисодий таълим тизимининг муҳим сегменти, балки у умуман суғурта бозорининг асосий таркибий қисми бўлиб, унинг муваффақиятли ишлашини таъминлайди.

Россия ва Ўзбекистоннинг ушбу икки етакчи олий ўқув юртлари ўртасида «Қўшма таълим дастурини амалга ошириш тўғрисидаги» шартноманинг тантанали имзоланиши масофадан туриб-онлайн амалга оширилди. Шартномани ЎзМУ халқаро алоқалар бўйича проректор Р.Ширинова ва Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А.С.Линников имзолади.

Маросимда Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университети ходимлари ва Ўзбекистон Миллий университети вакиллари иштирок этишди.

Ихтисослашган фанларни Москва ва Тошкентдаги профессор-ўқитувчилар ўқийдилар. 2020- йили талабаликка қабул қилинганлар учун COVID-19 пандемияси сабаб маърузалар ва амалий машғулотлар онлайн тарзда олиб борилади. Режа асосида ўзбекистонлик талабалар 3 ва 4 курсларда билим олиш учун Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университетида ўқишни давом эттирадилар.

Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг суғурта ва ижтимоий иқтисодиёт кафедраси илмий мактаби 20-асрнинг бошларида шаклланган ва бугунги кунда жадал ривожланмоқда. Суғурта илмий мактаби Молия университети билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, Москва молия институти-молия академияси- молия университетларида доимий равишда ҳамкорлик қилиб боради.

Молия университетини бугунги вакиллари-Ю.С.Бугаев, Л.А. Орланюк-Малиская, А.А.Сыганов Россиянинг суғурта тўғрисидаги бугунги кун Қонунларини ишлаб чиқишда фаол қатнашадилар, автомобиль эгаларининг жавобгарлигини мажбурий суғурталашни (OSAGO) ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашганлар. Бу университет олимлари бугунги кунда Россия суғурта бозорида суғурта назорати ва ўзини-ўзи бошқаришни илгари суришмоқда. Бакалавриат босқичи талабаларининг «Молиявий таҳликаларни бошқариш ва суғурта қилиш» ва «Ижтимоий соҳа бизнеси ва молия» йўналишида олинадиган билимлар, келажакда Ўзбекистоннинг суғурта бозори ва ижтимоий соҳасини ривожланишига хизмат қилади.

ЎзМУ Ахборот хизмати

https://uza.uz/uz/posts/ozmu-xalqaro-toifadagi-kadrlar-tayyorlaydi_191319

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *