ЎзМУ Шеробод тумани мактабларини “оталиқ”қа олди!

Умид билан суқулган таёқ, бир кун берар мева-ю япроқ, деган сатрлар кўпроқ

ёш авлод тарбияси ва келгусида уларнинг камолига тааллуқли эканини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 23 август куни ушбу масалага бағишланган видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, уларнинг кафедра ва деканатларини мактабларга бириктириш, яъни, улар мактабларни «оталиққа олиш»лари лозимлиги ҳақидаги сўзларидан тўғри хулоса чиқарган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси шу эзгу ишга енг шимариб киришди.

Республикамизнинг бир гуруҳ вазирлик ва идоралари масъул ходимлари, олий таълим муассасалари ректорлари бир неча кун мобайнида Сурхондарё вилояти мактабларидаги аҳволни ўрганди. ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимовнинг ташаббуси билан Шеробод тумани мактаблари «оталиққа» олинди.

1 2 3

Қарийб бир ҳафтадирки, ЎзМУ профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳи Шеробод тумани мактабларида ўқувчиларга турли фанлардан дарс ўтдилар. Турли тадбирларда фаол иштирок этдилар.

2019 йил 14 сентябрь Шеробод туманидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида ЎзМУ жамоаси, Шеробод туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, таьлим, фан маданият ходимлари касаба уюшмаси билан ҳамкорликда «Хризантема гуллари» ва «Олтин куз» экологик байрам тадбири ўтказилди. Унда тумандаги 70 та умумтаълим мактабларининг табиатсевар ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбир дастурига кўра «Дарахт барглари, полиз экинларининг барглари ва уруғларидан гербарийлар ясаш», «Олтин куз» неъматлари куз фаслида пишиб етилган мевалардан карвин саънатидан тайёрланган мевалар ва полиз экинлари кўргазмаси, «Хризантема гуллари» намойиши мавзусида деворий газеталар танлови, «Таббий гуллар мавжлари» мавзусида ўқувчилар томонидан парваришланган Таббий гуллар кўргазмаси ташкил этилди. «Хризантема гуллари» ва «Олтин куз» экологик байрам тадбири давомида иқтидорли ўқувчилар иштирокида «Табиат бизнинг умумий уйимиз» мавзусида театрлаштирилган мусиқий байрам дастури намойиш қилинди. Кўрик-танловнинг йўналишлари бўйича ғолиб бўлган 100 дан ортиқ ўқитувчи ва ўқувчиларга Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан 200 дан ортиқ бадиий адабиётлар, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва туман халқ таълими бўлимининг Диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

1

Кўтаринки руҳда ўтказилган байрам тадбирида 1500 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар, 300 нафардан ортиқ ўкитувчилар ҳамда 150 нафар ота-оналар иштирок этдилар.

Термиз давлат университети Ахборот ресурс марказида ЎзМУ профессори Жамила Жумабоева илмий ва методик адабиётлар билан танишиб, инглиз тили ва адабиёти кафедраси ва Чет тили ўқитиш методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари, магистрантлари билан «Илмий тадқиқот иши мавзусини танлаш ва изланиш олиб бориш» мавзусида суҳбат ўтказди.

ЎзМУ профессор-ўқитувчилари Салоҳиддин Нуриддинов, Обиджон Зикиров, Рўзиназар Бегматов, Улуғбек Шоисломовларнинг маҳорат дарслари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Келажагимиз бўлган ёш авлодни муносиб камолга етказиш йўлида бундай хайрли ишлар бардавом бўлаверади.

 

Улуғбек Усмонов,

ЎзМУ Ахборот хизмати мухбири

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *